Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Скачать книгу

ўйлади Маҳмуд, чунки унинг чарчоқ ва уйқусизликдан синиққан, пастки лаби осилиб тушган юзида бирон-бир ўзгариш содир бўлмади; зеро, Темир тотор Темир тотор эмас эдики, ароқ сўзини эшитганда қирғий каби жавлон урмаса!.. Хуллас, зўрға оёққа қалққан Темир тотор бу хонага кириб келганидан бери илк бор тилга кирди:

      –Хайрли тун, Зулфиқор ота!

      Зулфиқор ота ўрнига Салотин жавоб қилди:

      –Хайр, хайр, ҳой Темир… Юра қол, пастга тушайлик, жой қилиб бераман, дамингни ол!

      Улар хонадан чиқиб кетгандан сўнг – Темир ташқарида зинапоялардан йўтала-йўтала тушиб борарди – Зулфиқор ота Маҳмудга деди:

      –Дардингни олай, Маҳмуд, сени кейинги пайтлар кўп безовта қиляпман. На илож, қариликнинг куни қурсин… Оллоҳ одазотга битта жон берар экан, минг бир дард… Аммо, худо ҳақи, рост айтяпман, бу дард аввалгиларидан эмас. – Қария зўрға гапирар, нафаси бўғзига тиқилиб қолар, асабий одамлар каби сўзларни зарб билан айтарди. Ёстиқ устида Зулфиқор отанинг боши тухумдай кичрайиб қолган эди.

      –Ҳой бува, арвоҳлар ҳақи, сенга ҳеч нима бўлгани йўқ. Худо хоҳласа, эрталаб туриб олиб мен билан ароқ ҳам ичасан ҳали! – Маҳмуд чиндан ҳам ана шу фикрда эди, чунаи Зулфиқор отанинг кўринишида ташвиш қилгулик бирон ўзгариш йўқ эди. Маҳмудни эсанкиратиб қўйган нарса фақат чолнинг пешанасидан совуқлик эди. Унинг ўнг қўлидан ҳамон ўша совуқлик кетмаган, гўё қўлини муздай сувга ботириб олгандек эди.

      –Ноҳақ… ноҳақ ўлдирдим Сарича ўғли Муҳаммадни.

      Маҳмуд ўтирган ерида қаддини ростлади, бошини норозилаик билан тебратиб қўйган Мошуга қараб, шайтоннинг аъмолига лаънат ўқиди, ниҳоят, бу урядник воқеасини Зулфиқор отадан сўрашга қарор қилди.

      –Кимни ўлдиргансан, бува, қачон ўлдиргансан?! – деди асабийлик билан у.

      –Йигирма биринчи йилда, дардингни олай. Пайконлининг урядниги Сарича ўғли Муҳаммадни.

      –Бува, ҳозир жамоат ҳар кун бири-бирини ўлдириди, тағин ҳеч нарса кўрмагандек қалпоғини дол қўйиб юради. У воқеа қайдан ҳам сенинг ёдингга тушди, ҳе саломат бўлгайсан!.. – Маҳмуд ўрнидан туриб, гиламнинг устида деворга елка тираб ўтирган Мошу томон юрди, сўнг тағин ортига қайтди. – Урядникми, приставми, бошқами, китоблардан ўқиганмиз, уларни ўлдирганлар, итдай қириб ташлаганлар. Хўш, нима қипти?

      –Полномочний. Бокудан келган эди, ўша буюрди, мен ўлдирдим.

      –Ана, ана! Ҳозир менга прокурор, бор, фалончини ўлдир деса, мен ўлдирмайманми? Ҳукумат одамнинг бир гапини икки қилиб бўларканми, ўзинг дунё кўрган одамсан-ку ахир! – Маҳмуд суҳбатни чалкаштирмоқчи, ҳазилга буриб юбормоқчи бўлди, аммо ўзига тикилган бир жуфт кўздаги, ўсиқ, уйилган қошлар остидан боқаётган хира, нурсиз нигоҳлардаги қўрқув ва талвасани, муҳими, умидсизликни кўриб, балки чиндан ҳам бу дард аввалгиларидан эмасдир, деган фикрга борди. Бу дунёда ғалати, ақлга сиғмайдиган ходисалар озми, ахир?.. Ўзинг асрагайсан, худойим! Бу қандай беъмани суҳбат бўлди? Йигирма биринчи йилда ажали етган бир банданинг бугунги оқшомга, бу уйга, бу шуълага нима дахли бор, тавба? чол шу аҳволда кетаверса, ҳам ўзи жинни бўлади, ҳам уйдагиларнинг ўтакасини ёради.

      Уйқудори берсаммикан, эрталабгача хуррак отиб

Скачать книгу