Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 24

Жанр:
Серия:
Издательство:
Гладиолус - Маматқул Хазратқулов

Скачать книгу

янги қурилаётган мактабга ҳайда, деди. Атрофга назар солди. “Буғдой ўроққа кеп қопти. Эрта-индин ўримни бошласак бўлади”.

      Телефон қўнғироғи унинг хаёлини бўлди. “Эшитаман. Ҳа, Даврон”. Муовини Даврон Қўлдошев экан. “Ассалому алайкум, Комил ака, яхши дам олдингизми? “Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз?” “Комил ака, хорижлик инвесторларга ҳамма лойиҳани таклиф этамизми ёки бир-иккитасини ажратиб оламизми?” деди Қўлдошев. “Менимча, ҳаммасини кўрсатганимиз тузук. Сиз нима дейсиз? Ёки бошқа фикр борми?” “Йўқ. Менимча ҳам шундай қилсак яхши бўлади. Шерикларимизга танлаш имконини берайлик. Лойиҳалардан қайси бири маъқул бўлсаям биз учун ютуқ. Энг муҳими, хориж инвестицияси киради, янги иш ўринлари яратилади”, деди муовин. “Маъқул, Давронжон. Ҳаммасини тахт қилиб қўйинг. Мен етиб бораман, улар билан учрашишдан олдин ўзимиз яна бир маслаҳатлашиб оламиз”.

      Хорижлик шериклар билан бўладиган мулоқотни ўйлаб кетди. “Қайси лойиҳани илгари сурганимиз маъқул? Гилам фабрикасиними ёки пиллани қайта ишлайдиган корхонаними? Ғишт заводини ўзимиз ҳам қила оламиз, уни туман марказида эмас, бирон қишлоқда қуриш лозим. Аслида, туманимизга бир нечта ғишт заводи керак. Иморат солаётганлар кўпайиб бормоқда. Уларга ёрдам бериш зарур. Одамларимиз қачонгача пахса уйларда яшайди. Етар энди. Бизга шуям бўлаверади, деган тушунчани одамларнинг онгидан чиқариб ташлаш даркор.Четдан биров келса туман марказини, нари борса шу атрофдаги бир-иккита қишлоқни кўрсатамиз. Аслида тумандаги ҳамма қишлоқда замонавий уйлар қурилиши лозим. Узоқ қишлоқларда яшайдиган одамларнинг нима айби бор? Нима учун улар бошқалар қатори замонавий уйларда яшамаслиги керак?! Одам боласи қандай шароитда яшашига қараб онгу тафаккури, дунёқараши ҳам ўзгариб бораверади… Хорижлик шерикларга ана шу узоқ қишлоқларда кичик корхоналар қуриш бўйича таклифларимизни айтишимиз керак. Агар бу ишлар амалга ошса, ёшларнинг кўча-кўйда санғиб юришини олди олинади, аёллар рўзғор юмушларидек бир хил, зерикарли ишлардан бироз бўлса-да, чалғийди, ҳам даромад кўради…”

      “Каptivа” янги қурилаётган мактаб ҳовлисида тўхтади. Қаюмов машинадан тушиб, қурувчилар билан ҳорманг-бор бўлинг, қилди. Мактаб биноси тикланган, сувоқ-пардозлаш ишлари бошланган эди. Прораб қурилишнинг бориши ҳақида ҳокимга қисқача ахборот берди. Қаюмов атрофни назардан ўтказди.

      – Яхши, – деди. – Ишни бўшаштирманглар. Ён-атрофни ободонлантириш ишларини ҳам бошланглар. Нима ёрдам керак бўлса, айтинг, фақат вақтида айтинг. Кеч қолмайлик . Болалар янги ўқув йилини янги мактабда бошлаши шарт.

      Бошқа зарур топшириқларни берди-да, машинага ўтирди.

      – Турклар қураётган қўшма корхонага ҳайда, – деди.

      Ҳамкорликда гап кўп, яна ўйга толди Қаюмов. Агар ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилса – ҳар томонлама фойда. Корхона қуриб, янги иш ўринлари яратиш билан бирга, янги дўстлар орттирилади. Туманимиздаги қўшма корхоналар туфайли одамларимиз қанча хорижликлар

Скачать книгу