Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 20

Жанр:
Серия:
Издательство:
Гладиолус - Маматқул Хазратқулов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Йигит буни кутмаган эди. Бирзум ўзини йўқотди. Аёлнинг кўзларига термулди. Унинг кўзлари шу қадар яшнаб турардики, Жалил ўзини тиёлмади. Ўша кўзларга лабини босди. Сўнг уларнинг лаблари қовушди. Бу ҳолат қанча давом этди, Жалил билмайди, аммо бир умрга муҳрланди бу лаҳзалар. Қачон эсига тушса, бутун вужуди титраб кетади, Азизанинг ақиқ дудоқлари таъми ҳали ҳам лабида тургандай бир тамшаниб қўяди.

      Азиза секин, жуда секин шивирлади:

      – Раҳмат сизга, жо… Жалил… Борингизга шукр. Мани осмону фалакларга чиқариб қўйдингиз… Раҳмат… жоним… – Охирги сўз эшитилар-эшитилмас чиқди.

      Жалил Азизанинг кўзларидан кўз узолмай деди:

      – Сизни…

      Азиза унинг лабларига ингичка, нафис бармоқларини босди.

      – Бас… бошқа гапирманг… Илтимос…

      Жалил ўзини йўқотган эди. У бу дунёда эмас эди гўё.

      Ҳаяжонли ва ҳароратли бу лаҳзаларни қанчалар истамасин, иккови ҳам ўзини тийишга куч топа олди.

      – Юринг, китобни кўрсатаман, – деди Азиза.

      Журнал столида бир нечта китоб турарди. Азиза улардан бирини олиб, Жалилга тутди.

      – Мана…

      Китоб жуда чиройли нашр этилган эди. Қаттиқ муқовали, осмон рангида, рассом муқова безагини дид билан ишлабди. Бир қарашдаёқ мусиқа ҳақида экани билинади. Таржимон китобни оҳиста варақлади.

      – Яна бир бор табриклайман, – деди Жалил китобни столга қўяр экан. – Жуда чиройли чиқибди, ўзингиз каби. Бардавом бўлсин…

      – Сизга катта раҳмат… Унутмайман… Сизнинг ҳам шунақа китобларингиз чиқишини истайман.

      – Раҳмат…

      Азиза ўзига хос назокат билан сўради:

      – Чойми, кофеми?

      – Шарт эмас… Мен кетаман.

      – Қаёққа?! – деди Азиза ҳайрат билан. – Шундай кунда бир пиёла чой ичмай… Ҳозир кофе олиб келаман.

      Қаҳва ичиш асносида у ёқдан-бу ёқдан суҳбатлашдилар.

      – Янги китоб ёзаяпсизми? – деб сўради Жалил.

      – Аввал диссертациямни ҳимоя қилиб олай. Кейин кўрамиз.

      Жалил кулди.

      – Таржима қилардик-да.

      Азиза ялт этиб Жалилга қаради. Юзлари қизарди. Сўнгра ўйчан ҳолда ўзига-ўзи гапирган каби шивирлади:

      – Ёзаман… Ҳали кўп китоб ёзаман… Уларни сиз таржима қиласиз… Фақат сиз…

      …Аста-секин уларнинг учрашуви, суҳбатлари сийраклашди. Зотан, бунга сабаб ҳам, баҳона ҳам йўқ эди.

      Бу орада Жалил масъул идорага ишга ўтди. Кейин катта бир ташкилотга раҳбар этиб тайинланди. Бутун вужуди билан ишга шўнғиб кетди. Кунда-кунора мажлис, турли топшириқлар. Сўфи азон айтмай ишга келади, икки хуфтонда уйга қайтади. Бир қолипга тушди-қолди. На тўй-ҳашам бор, на улфатчилик, на байраму дам олиш… Барчаси лексиконидан ўчирилди. Фақат иш, йиғилиш, ҳисобот, мажлис.

      Азиза уч-тўрт қўнғироқ қилди. Бир марта қисқагина саломлашди, бемалол гаплаша олмади. Ўзим қиламан, узр, ҳозир жуда банд эдим, деди. Аммо қилмади, қилолмади, минг хил ташвиш билан

Скачать книгу