Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 36

Жанр:
Серия:
Издательство:
Гладиолус - Маматқул Хазратқулов

Скачать книгу

Мен ҳам сизга ўхшаган бир одамман, сизга ўхшаган раҳбарман. Фарқимиз – ёшимиз ва лавозимимизда. Тўғрими? – Ғиёсовни баттар тер босди. Чўнтагидан рўмолча олиб, пешона терларини артгиси келди. Бироқ “йўл-йўриқ”да бу кўрсатилмагани учун ўзини тийди. Бобоевнинг саволига жавоб ҳам бермади. Секин бош ирғиб қўйди, холос. Энди раҳбарнинг гапириш оҳанги бироз ўзгарди, озгина расмий тус олди. – Ўртоқ Ғиёсов, биласиз, вилоятимиз учун иқтидорли ёш кадрлар керак. Афсуски, бу борада мақтанолмаймиз. – Бобоев бироз сукут сақлади. Қаламларни кафтлари орасида ишқалашни тезлаштирди. Сўнгра яна ҳам жиддий оҳангда сўзини давом эттирди. – Хабарингиз бор, идеология бўйича секретаримиз анчадан бери бетоб. Жиддий операцияни бошидан ўтказди. Энди у кишининг ишга чиқиши даргумон… Албатта, унга бирон-бир енгилроқ иш берамиз. Аммо олдинги вазифасида ишлаши қийин… – Бобоев оғир тин олди. – Биласиз, Журъатжон, бу соҳа жуда оғир, энг ғалвали соҳа. Саноатда, қурилишда, қишлоқ хўжалигида ҳам қилинган иш кўринади: фалон иншоот қурилди, режа мунча фойизга бажарилди ва ҳоказо. Идеология бундай эмас, бу соҳадагилар одамларнинг онги билан, қалби билан ишлаши керак, уларнинг дунёқарашини, тафаккурини ўзгартириши лозим. Бу энг қийин масала. Ўнта завод қуришдан ўнта одамни тарбиялаш, тўғри йўлга бошқариш оғирроқ. – Гап андови қаёққа кетаётганини Ғиёсов англади. Ва бу таклифга нима жавоб беришни ўйлай бошлади. – Қолаверса, бугун талаб бошқача, замон ўзгача. Мафкурага эътибор кучайган. Соғлиғи яхши бўлмаган, давр билан ҳамқадам юролмаган одам катта бир вилоят мафкурасини бошқариши қийин. Сиз нима дейсиз, гапим тўғрими?

      – Тўғри, – деди Ғиёсов беихтиёр, вилоят раҳбарининг гапини нотўғри, деб бўлармиди.

      Бобоев Ғиёсовга қаттиқ, айни чоғда қандайдир меҳр билан қаради.

      – Тўғри бўлса, – деди рад этиб бўлмас даражада кескин оҳангда. – Энди шу соҳага сиз раҳбарлик қиласиз.

      Ғиёсов ўрнидан туриб кетганини билмай қолди.

      – Ахир мен…

      – Ўтиринг, – деди Бобоев вазминлик билан. – Ёшман демоқчимисиз. Қирққа кирган одам ёш бўладими? Бизнинг ота-боболаримиз йигирмага бориб-бормай юрт сўраган. Биз қирқда ёшман десак, элликдан кейин, қариман десак… Мен сизни яхши биламан, ишларингиздан ҳам, районнинг кўрсаткичларидан ҳам хабардорман. Мутахассислигингиз ҳам шу соҳа бўйича… Қўрқманг. Нима муаммо бўлса, менга айтасиз… Фақат битта илтимос бор сизга. – Ғиёсов ялт этиб раҳбарга юзланди. “Шундай одамнинг менга қандай илтимоси бўлиши мумкин?” – Сал дадилроқ бўлинг… Ҳа, айтгандай, исмингиз нима эди?

      – Журъат, – деди Ғиёсов ва ўйлади “Бир неча марта отимни айтди-ку ўзи”.

      – Баракалла, Журъатжон. Исмингизга муносиб бўлинг, яъни, журъатли бўлинг. Ҳар кимдан, ҳар нарсадан ҳайиқиб, қўрқиб юрсангиз ҳеч иш қилолмайсиз. Тушунарлими, Журъатжон? – Ғиёсовнинг гапиришига ҳам имкон қолдирмай, сўзида давом этди. – Хабарим бор, районингизда Ленин ҳайкали ўрнатиляпти. Доҳий туғилган кунда тантанали очилиш маросими ўтказамиз. Ундан кейин бир Тошкентга бориб келасиз, эҳтимол

Скачать книгу