Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 40

Жанр:
Серия:
Издательство:
Гладиолус - Маматқул Хазратқулов

Скачать книгу

шахсиятпараст бўлсангиз?

      Алмат ака аввал оқарди, кейин уят иш қилиб қўйган боладай қизариб кетди. Илкис нима дейишини билмай қолди.

      – Бу нима деганингиз? – деди ниҳоят.

      Мудир иложи борича ўзини жиддий тутишга, ҳазилини сездирмасликка ҳаракат қилди. Гапириш оҳангини ҳам ўзгартирмади.

      – Тўғри-да! Шахсий ҳаловатингизни ўйлаб ҳаммасидан воз кечяпсиз. Жамият манфаатидан ўзингизни олиб қочяпсиз. Бошқа мактабларда шундай ўқитувчилар борки, пенсияга чиққанига бир неча йил бўлганига қарамай, ишламасликни хаёлига ҳам келтирмайди. “Кўп йиллик ҳалол хизматларингиз эвазига энди ҳордиқ олинглар”, деб қанча айтдик. Аммо улар “Танамда жоним бор экан, жамият учун, халқ учун хизмат қиламан! Майли, мурдам чиқсин мактабдан”, дейишади. Уларни ҳақиқий педагог, жамият учун, халқ учун умрини бахшида қилган фидойилар деса бўлади. Сиз ўшалардан ёшсиз, лекин “Кексайдим, чарчадим, соғлиғим ёмон, ишдан бўшатинг”, дейсиз.

      Мудир кимларни назарда тутаётганини Алмат ака билади. Туманда беш-олтита кекса ўқитувчи бор. Ўқитувчилар етишмаслиги туфайли бир вақтлар муаллим бўлиб олган. Лекин буни ўзлари тан олмайди. Бу ҳақда сўз кетдими, “биз ёшлигимизда…” деб гапни узоқдан бошлашади. Ўқувчиларнинг масхара қилиши ҳам, мажлислардаги дашномлар ҳам, қизим сенга айтаман, келиним сен эшит, қабилидаги учириқлар ҳам уларга таъсир этмайди…

      Ўзини ўшаларга менгзагани учун Алмат ака мудирдан ранжиди. Вужуди жимирлаб, бошига иссиқ қон югурди, икки чаккаси қизиб кетди.

      – Менга қаранг, ҳурматли мудир, – деди салмоқлаб. – Борди-ю, ҳазил қилаётган бўлсангиз, сиздан қаттиқ илтимос, иккинчи бунақа ҳазилни йиғиштиринг, агар рост айтаётган бўлсангиз…

      У гапиролмай қолди. Ҳазили қалтис чиққанини мудир сезди. Стаканга сув қуйиб, Алмат акага узатди.

      – Домла, домла… Қўйинг-э, наҳотки, ҳазилни тушунмасангиз. Мен сизнинг кимлигингизни билмайманми?!

      Алмат ака бир қултум сув ичиб, бошини кафтлари орасига олди. Тирсакларини столга тираганча узоқ жим қолди. Мудир саросимага тушиб, қўрқиб кетди. “Ҳе, шу ҳазилни чиқарганнинг падарига лаънат!” Алмат акага яқин борди.

      – Доктор чақирайми, домла?

      Алмат ака “йўқ” деган маънода бош ирғади. Бироздан кейин қўлларини туширди. Ожизлик билан мудирга қаради.

      – Кечиринг, домла. Ҳазиллашаман, деб…

      – Ўша ватанпарварлар, жамиятга жонини фидо қилган фидойилар билан ишлайверинг-да, – деди Алмат ака жуда синиқ товушда. – Мендек шахсиятпараст, худбин одамни нима қиласиз. Ундан кўра аризамга тезроқ қўл қўйиб, тезроқ қутулмайсизми! – У энди ўзига ўзи гапирар эди. – Шахсиятпараст эмишман. Салкам эллик йил муаллимлик қилиб, ҳеч кимдан бундай гапни эшитмовдим. Ёшим бир жойга борганда шахсиятпарастлик қиламанми? Бўшатинглар, қувватим етмаяпти, ҳозирги болаларга ақлим, билимим ожизлик қилиб қолди, энди ёшлар ишласин, десам худбинлик бўладими… Нега бир-биримизни тўғри тушунмаймиз? Ҳайронман, ёлғон гапга дарров ишонишади-ю,

Скачать книгу