Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 37

Жанр:
Серия:
Издательство:
Гладиолус - Маматқул Хазратқулов

Скачать книгу

бўлгач, юраги ғашлана бошлади. Ҳозиргина йигитлар айтган воқеани энди чуқурроқ ўйлай бошлади. Ўйлаган сари ваҳима босаверди. ”Шу иш тўғри бўлдими ўзи? Болаларнинг гапига қулоқ солиб жуда қалтис ишга қўл урдимми, дейман-да. Эртага ўртоқ Бобоев борса, республикадан вакил келса, юзлаб одам йиғилса… Ўртоқ Бобоев ҳайкални очса. Оқ мато туширилса… бу пайтда одамлар чапак чалади. Қарасаки, ҳайкалнинг, яъни, доҳийнинг бурни… йўқ…” Донобеков Лениннинг бурунсиз ҳайкалини тасаввур қилди. Бутун вужудини совуқ тер босди. Беихтиёр сигарет олди, қўли титраган ҳолда ёндирди, босиб-босиб тортди. “Булар ўзи менга дўстми ё душманми? Қандай қилиб уларнинг режасига рози бўлдим? Шайтон йўлдан урдими мени? Ўртоқ Бобоев биринчи галда мендан сўрайди-ку. Ҳозир вилоятда идеологияга мен масъулман-ку. Бундай хунук ишдан кейин ким мени идеология секретари қилиб қўяди… Ҳозирги ишим ҳам кўплик қилиб қолади. Иш ҳам гўрга, жоним омон қолиши ҳам даргумон. Чунки бу иш шундай қолмайди, сур-сур бошланади. Менга ”садоқатини” кўрсатмоқчи бўлганлар, қистовга олса, сотиб қўйиши ҳеч гапмас… Нима қилиш керак? Буни қандай қилиб тузатиш мумкин?” Ўйлаб-ўйлаб, охири Ғиёсовга қўнғироқ қилди. Шундан кейин ҳам ўзига келмади. “Хўп, Ғиёсов ҳозир нима қила олади? Эртага ўртоқ Бобоевга мен Ғиёсовга айтувдим, дейманми? Шундай десам, ўз тилимдан тутиламан-ку. Сиз қаёқдан билдингиз, демайдими? Дейди! Нима жавоб бераман?”

      Донобеков тун бўйи мижжа қоқмай чиқди. Уйқу дори ҳам фойда бермади. Эрталаб ювингани ваннага кирганда ойнада ўзини кўриб ачиниб кетди. Арчилган тухумдай ялтираб турадиган юзлари офтобда қолган бодринг каби сўлғин, кўзлари ҳорғин, қовоқлари осилган эди. Кўриниши бир неча кун ухламай, овқат ҳам емай кетмон чопган одамга ўхшарди. Муздай сувга ювинар экан, ўзини ўзи койирди: “Эй, аҳмоқ! Нималар қилиб қўйдинг? Яна бир неча соатлардан кейин сени нималар кутаётганини биласанми? Эҳ, нодон…”

      …Тонг отмай ҳайкалтарош ҳамма ишни битирди. Атроф ёришган сари Ғиёсовнинг кўнгли ҳам ёриша бошлади.

      Йигитларга, ҳайкалтарошга бугунги воқеа ҳақида ҳеч кимга ҳеч қачон оғиз очмайсанлар, деб тайинлади.

      Район милицияси бошлиғини чақиртирди. Унга керакли топшириқларни берди. Йигитларнинг ҳар бирига вазифа юклади. Ўзи кийимини алмаштириб келиш учун уйига кетди…

      Соат ўн яримда обкомнинг биринчи секретари Бобоев республика вакили ва Донобеков билан районга келди. Донобеков олдинроқ бораверай, деган эди, Бобоев бирга борамиз, деб рухсат бермади. Келгунча Донобековнинг ичини ит тирнаб келди. Қўрқув ва ваҳимадан юраги ёрилай, дерди. Район чегарасида уларни Ғиёсов бошчилигидаги район раҳбарлари кутиб олди. Бобоев аввал Ғиёсов билан, кейин бошқалар билан кўришди. Донобеков Ғиёсов билан кўришаётганда унинг юзига, кўзига диққат билан қаради. Ғиёсов ҳеч нарса бўлмагандай хуш кайфият билан кўришди. Бундан Донобеков ҳайрон бўлди. “Нега бунчалар бепарво? Нима бўлди экан?”

      Салом-аликдан кейин Бобоев Ғиёсовдан сўради.

      – Ҳамма

Скачать книгу