Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 39

Жанр:
Серия:
Издательство:
Гладиолус - Маматқул Хазратқулов

Скачать книгу

келажаги, тақдири менга, менга ўхшаганларга боғлиқ-ку. Йўқ, энди тамом! Ҳар кимнинг ўз даври бўлади. Аммо бу давр мутлақ эмас! Буни тушуниш, англаш даркор. Кимки буни ўз вақтида тушунса, ҳаётнинг шиддатли оқими билан баравар сузишга қудрати етмаганлигини пайқаб, ўзини қирғоққа олса – шунинг ўзи бахт!..”

      Директор шулар ҳақида ўй суриб ўтирганди, эшик тақиллади. Дарҳол ўзини қўлга олди, костюмини, галстугини тўғрилади.

      – Мумкинми, домла?

      Уч йил бурун университетни битириб келган ёш адабиёт муаллими эшикни очди.

      – Келинг.

      Ёш ўқитувчилар орасида Алмат аканинг собиқ ўқувчилари анчагина. Директор уларнинг ҳаммасига бир устоз каби меҳрибонлик қилар, зарур маслаҳат ва кенгашини аямасди. Мана бу йигитга эса унинг ҳурмати ўзгача. Бу ҳам адабиётчи бўлгани учунми, камтар, ишчанлиги туфайлими – ҳарқалай Алмат ака аниқ сабабини билмайди – лекин алоҳида бир меҳр билан яхши кўради. Ҳозир юраги сиқилиб, ўзи билан ўзи баҳслашиб турганда севимли шогирдининг кириб келиши, унинг айни кўнглидаги иш бўлди. У ўрнидан туриб, шогирдига пешвоз юрди.

      – Бир маслаҳат бор эди, домла.

      – Ўтиринг-чи. Хўш, нима экан?

      – Районимизга бир-иккита ёш шоирлар келишипти. Уларни мактабимизга чақириб учрашув ўтказсак. Баҳонада адабиётимизнинг бугунги аҳволи билан яқинроқ танишар эдик. Улардан кўп нарса сўраб-билиш мумкин. Ўқувчиларимизга ҳам нафи тегади.

      Синфдаги савол-жавоб Алмат аканинг ёдига тушди. Лекин буни шогирдига сездирмади.

      – Майли, – деди лоқайдлик билан. Кейин қўшимча қилди: – Кимлар экан?

      Муаллим районга келган ёш шоирларни айтди. Алмат ака бармоқларини стол устида ўйнатар экан, “О, жуда яхши! Зўр шоирлар. Улар билан учрашув ўтказиш керак, жуда яхши…”, деди. Аслида уларнинг биронтасини ҳам тузукроқ билмас эди.

      – Бўпти, гаплашиб келинг, – деди. – Қачон ўтказмоқчисиз учрашувни?

      – Эртага чақирсам девдим.

      – Майли. Мени эртага бошқармага чақиришган. Завучга тайинлайман, биргаликда уюштиринглар. Агар уларнинг ёнида китобларидан бўлса, кутубхонамиз учун дастхат ёздириб олинг.

      Ёш муаллим бироз бўшашди.

      – Сиз қатнашмасангиз қандай бўлади?

      – Зарари йўқ. Нима қипти? Мен бормасам бўлмайди-да. Индинга ўтказайлик десам, уларнинг вақти борми-йўқми, балки кетиб қолишадими…

      – Бошқармага бир кун кейин борсангиз-чи? Ўзингиз иштирок этганингизда яхши бўлар эди-да. Ҳам директор, ҳам тажрибали адабиёт ўқитувчиси. У шоирларни яхши биласиз…

      Ёш муаллимнинг охирги сўзлари Алмат акага киноя каби эшитилди. “Шоирларни яхши биласиз”. У ҳозир овозини борича “Йўқ, мен ҳеч кимни, ҳеч нарсани билмайман! Менинг даврим ўтди!” деб бақиргиси, шу билан кўнглини сал бўшатгиси келди. Бироқ Алмат ака… Алмат Муродов учун бундай қилиш ярашмас, ярашмайдигина эмас, умуман ақлга сиғмайдиган бир гап эди. Унинг кучли иродаси,

Скачать книгу