Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов

Скачать книгу

қайнана-келин ҳам бўш келмас, Оловиддин йўқ деган сари янга, «ойи, нега унақалар, бизни хафа қилмоқчиларми?» деса, кампир, «мозор босиб келган, хитойники, бундан келинда кўп. Отаси завмаг, олавер», деб қистарди. Шериклари чақириб қолмаганида, бу манзиратни чеки бўлмасмиди?

      Оёқларида бири этик, бошқалари қалин ботинка кийган, эгнида пахтанинг қуриган шохлари титиб юбормайдиган қалин ишчи халат, шимлар кийиб, бўйнига пахта терадиган фартук осиб олган шериклари айвон олдидан ўтарканлар, дядя Толик: «спасибо за чай и кашу», деди.

      Янга қўли кўксида бошини бироз тушириб таъзим қилди. Унинг ўрнига кампир: «на здоровья, на здоровья», деб қўйди.

      Оловиддин шошиб дуо ўқиганча, ўрнидан тура солиб ҳужрага югурди. Шериклари унинг ортидан: «Сам догонишь», деб ташқарига йўл олишди. Кампир келинига юзланиб:

      – Боринг, иссиғида термосни бериб келинг. Йўқ дейишига қўйманг, – деди.

      Янга, қўлида термос, оёғи ерга тегар-тегмас ҳаракатлар билан ҳужрага кетма-кет етиб бориб, эшикни тақиллатди. Ичкаридан ҳа деган овоз ва бир зум ўтмай Оловиддин кўринди. У майкачан эди. Янга кўзини олиб қочганча, бошини қуйи тушириб:

      – Термосни олинг, одамни овора қилавермай…, – деб уни ерга қўйганча нари кетди.

      Оловиддинга бу овоз юмшоқ ва шу билан бирга ҳукмли англашилди. Йигит кўнди. Ғурурини четга суриб, биринчи марта унга янга шунақа истиғноли сўз айтди. Таъсир қилди. Ораларидаги мавҳумликни йитиб, вазият қадрдон қилиб қўйгандек туюлди.

      Янга пилдираганча қайнанаси томон кетаркан, таманноли юришлари эсдан чиққандек эди.

      Шаҳардан келган юзга яқин ҳашарчиларнинг ўн кунлик якуни йиғилишида касаба уюшма вакиллари илғорларни мақтаган, пул мукофотлари топширганлар ичида Оловиддин ҳам бор эди. Унга яхши пахта терими учун олтмиш сўм мукофот беришди. Ҳарна. Ишхонадаги маоши ўз йўлига кетаверади. Яна унинг номига биринчилар қаторида мақтов қоғози ёзилди.

      Акобир кечки дастурхон атрофида бу хабарни айтганида ёнида онаси ва хотини бор эди.

      − Пахтани ҳам худди колхозчидек теради. Ҳатто маҳаллий теримчиларга бас келаяпти, правленияда ҳам унинг тиришқоқлигини тан олишди, − деганча онасига қаради.

      − Меҳнатда тоғаси роса тоблаган. Ўзиям чаққон, ўт, олов-а, − деб четга бошини буриб, гап қўшди онаси: − ўғил деган шундай бўлишини орзу қилгандим. Акобир оғзидаги луқмани зўрға ютиб, аччиқланиб онасига қаради:

      − Ойи, сизга нима етишмайди? Нолиманг.

      Қалдирғоч уларнинг суҳбатларига қўшилмас, жим ўтиришни одат қилган. Бундай гина, дашномли норозиликка хос иддаоларни қайнанаси кўп қилади. Лекин ўғлини яхши кўради. Ишдан сал кеч қолса, егани ичига тушмайди. Ўзи ухлаб қолиши мумкин, лекин қайнанаси тиқ этса эшикка қараб, гоҳо тонггача кўз юммай илҳақ.

      У қайнанасининг бу йигит ҳақидаги «роса чиниққан экан-да, нима иш қилса чиппа ёпишади», деган мақтовларига бироз қулоқ бердию, яна бепарволикка изн берди, унга ўз хаёллари оғуши маъқул. Қалдирғоч ўзи қизлигидан ўй суришга мойил. Чиройли

Скачать книгу