Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов

Скачать книгу

ифлос?! Бировни қон қақшатиб, пулига сотиб олгансан, яна етти юз “кўк”ида туради, деб ғўддаясан менга?! Чиқар пулни, биринчи сендан оламан!

      Йўловчи аста чўнтагига қўлини тиқиб, бир пачка юзталикни олди-да, эринмасдан, зўравоннинг кўзини ўйнатиб санай бошлади. Ўша содда, гўл (қўполлигини қаранг, отам шу гапга қандай чидаб яшаб юрганига ҳайронман) отам: “Пул топиб, ақл топмаган аҳмоқ”, деган гапни бир неча марта айтгани эсимда бор.

      – Эй-й, онангни эмгурдан бўлган, нима қилаяпсан?! Бер ҳаммасини! – дея ўкирди йўлтўсар ва бир юлқиб унинг қўлидан пулларини тортиб олди. – Сен итда яна пул бор, қолганиниям ўз ихтиёринг билан чиқармасанг, ҳамманинг олдида голий қиламан, тушундингми?!

      – Кейин-чи, – деди пўрим кийинган йўловчи, – бошқаларга тегинмайсанларми?

      Унинг бу гапидан нафақат зўравон, балки автобусдагиларнинг бари ҳайрон бўлди. Ҳа, йўловчилар унинг чўнтагидаги бор ақчасини зўравонга қўшқўллаб тутқаза-ётганига эмас, балки “геройлик” қилаётганига ажабсиниб қараб туришарди.

      – Сен, – деди тажанглашган зўравон, – шунча аёлнинг кўз олдида қип-яланғоч бўлмоқчимисан?!

      – Агар яланғоч бўлишимнинг уларга фойдаси тегса…

      – Эркакмисан, ҳезалакмисан? – унинг гапини чўрт кесиб бақирди зўравон.

      Пўрим кийинган йўловчи унга тикилганча жим тураверди.

      – Шу қолувди, – деди аёллардан бири бардоши тугаб, – бир камимиз сенинг авратингни томоша қилиш қолувди. Уялмаган шарманда, бер пулингни ўзингни бунча ерга ургунча!

      Унинг танбеҳи бошқа аёлларга ҳам таъсир қилиб, шовқин кўтарилди. Автобус ичида бирпасда ғала-ғовур қўпди. Ҳатто бир-иккита аёл ўрнидан туриб ҳам кетди.

      – Ҳов! – қичқирди уларга йўлтўсар. – Ўтир ҳамманг! Ўлгинг келдими?!

      Энди унинг таҳдидидан аёллар қўрқмай қўйган, бари ечинишга тайёр турган эркакни қарғар, қўллари етса унинг сочидан юлишга, юзини тимдалашга шай эдилар. Пўписаси иш бермаганини кўрган зўравон қўлидаги тўппон-чадан тепага қаратиб ўқ узди. Бир зумда ғала-ғовур ўрнини қий-чув, дод-вой эгаллади. Аёллар ҳайҳайлашиб жойжойларига қайтишди, шошганидан баъзилари бир-бирининг устига чиқиб ҳам кетди.

      Уларнинг таҳликага тушганини кўриб зўравон маза қилиб кулди. Сўнг бирдан жиддий тортиб:

      – Жуда эзмаланиб кетдинг, давай, чўнтагингда борини бу ёққа чўз! – деди бояги йўловчига.

      – Бўпти, – деди у ҳам бу гал эзмалик қилиб ўтирмай ва чўнтагидаги бор-будини чиқариб унинг қўлига тутқазди.

      – Ўҳ-ҳў! – дея иржайди йўлтўсар қўлидаги пулни салмоқлаб. – Энди анави бармоғингдаги узукни ҳам еч.

      – Инсоф қилинглар, – деди йўловчи дадил овозда, – хотинимнинг совғаси бу, ҳеч кимга берилмайдиган.

      – Айни шуниси керак-да бизга.

      Иягининг остига тўппончанинг учи тиралганидан сўнг, узук ҳам жойидан қўзғалди. Очиғи, унга жудаям ичим ачиб кетди. “Шартмиди ҳамма нарсасидан бирдан айрилиб қолиши? – ўйладим ичимда. – Озгина тилини тийиб турганида,

Скачать книгу