Оилада севги суҳбатлари. Сабохат Бозорова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Оилада севги суҳбатлари - Сабохат Бозорова страница 2

Жанр:
Серия:
Издательство:
Оилада севги суҳбатлари - Сабохат Бозорова

Скачать книгу

кўчирдилар. Аммо маъносиз сўз ва амалдан наф йўқ, бой берилган маъно ва руҳ эса моддият билан бизга шуни уқтиради: инсонлик дунёсининг энг муҳим хазинаси она юрагидир. Шу сабабли, қандай қилиб бўлмасин, бу меҳр булоғини асрашимиз, қутқаришимиз зарур. Маънавий ёнғинлардан омон олиб ўтилиши лозим бўлган илк қадрият оналар юрагидир.

      Бу ҳақиқатни, аввало, қизларга тушунтирмоғимиз, улар ўз қадрларини билмоқлари лозим. Ўзларини ёмонликлардан асрашлари, ўткинчи истаклар қурбонига айланмасликлари шарт.

      Оналар имон, ахлоқ мезонларини ўрнатишга эришмоқлари, инсоний қадриятларни эъзозловчи фарзандларни тарбияламоқлари даркор. Чунки шикоят қилинган ҳар бир эркак, аввало, бир аёлнинг, бир онанинг меҳр ва машаққат самарасидир. Яъни, сўз айланиб-ўргилиб яна аёлга бориб тақалади. Оналарни қутқариш ва ҳимоя қилиш ҳам, аввало, оналар зиммасига тушмоқда. Шу виждон, даставвал, онани ҳақиқатан онага айлантириш, меҳр қаҳрамони қилишимиз керак.

      Чунки аёл қутқарилса, инсоният қутқарилади. Инсон тўғри йўлга тушган жойда ҳамма иш кўнгилдагидек бўлади.

      Ҳар бир инсон – бир онанинг буюк асари. Юракларга меҳрни пайванд этувчи, Аллоҳ назаргоҳини севги билан тўлдирувчи Онадир. Она бор экан, оила вайрон бўлмайди.

      Афсуски, ҳозирда меваларгина эмас, руҳлар ҳам дорига тўйинди. Сунъийлик барчани ва ҳамма нарсани эгаллади. Табиатдан йироқлашиш оқибатида унинг моҳиятидан ҳам узоқлашилди. Бу ўзгаришлар аста-секин, бирин-кетин бўлгани учун сезилмади…

      Пайғамбаримиз Оналар ҳақида нималар дейдилар?

       Она учун хайрия

      Абдураҳмон ибн Абу Амрдан: Саъд бин Убайд Аллоҳ Расули ёнига келиб: «Онам вафот этди. Унинг руҳига хайрия қилсам, онамга нафи (савоби) тегадими? – деб сўради. Аллоҳнинг Расули (с.а.в.): «Ҳа», деб жавоб бердилар». (Муватто/Ифқ 13)

      Онага хизмат

      Муавия бин Жаҳима Ассаломийдан: «Онангга хизмат қил. Чунки жаннат онанинг оёқлари остидадир». (Насаий 6, Ибн Можа 12, Аҳмад ибн Ҳанбал, III, 429)

      Аскарнинг дуоси

      Бир аскар ҳикоя қилди: «Мен хизматга отланганимда кекса аёллар пайпоқ ва қўлқоп ҳадя этдилар, сабабини сўрадим. «Бизни дуо қилишинг учун», дедилар. «Сиз мени дуо қилинг, аслида, мен муҳтожман дуога», деганимда шундай жавоб эшитдим: «Ҳозир биз сени дуо қиламиз, сен аскарликда навбатчилик қилганингда бизни дуо қил. Чунки аскарнинг қўриқчиликдаги дуоси Яратган томонидан қабул қилинади».

      Жалолиддин Румий Шамс

      Табризийдан нимани ўрганди?

      Мавлоно Жалолиддин Румий. Аллоҳ иноятига сазовор бўлган авлиё. Ишқ тахти чўққисида, ҳар кимга ва ҳар нарсага очиқ бўлган жўшқин қалб эгаси.

      Олимлар Султонининг ўғли бўлган олим, севги билан қалбларни забт этувчи султон. Ўргатишни даъво қилмай ўргатувчи Устоз… Инсонни «Ҳазрати Инсон» деб билади; «Яратилишда эт, динда қардош» ҳисоблайди. Шу боис севилади. Ишқ оташини лаҳза озайтирмай, кўнгилдан кўнгилга ўтиб, саккиз аср оша ҳамроҳимиз бўлиб келмоқда. Чунки илҳомини энг олий манбадан – Аллоҳнинг китоби – Қуръондан олади.

      Исломнинг

Скачать книгу