Оилада севги суҳбатлари. Сабохат Бозорова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Оилада севги суҳбатлари - Сабохат Бозорова страница 3

Жанр:
Серия:
Издательство:
Оилада севги суҳбатлари - Сабохат Бозорова

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Меҳр мактаби бўла олмаган оила боланинг қўлидан ушлашга уринади. Меҳр мактабига айланган оилада ота-она фарзандларининг қўлларидан эмас, кўнгилларидан тутишни, тўғрироғи, кўнгилларига киришни уддалайдилар.

      Фарзандлари кўнглидан жой олган ота-оналар ҳеч қачон улар туфайли бош эгиб қолмайдилар.

      Фарзандлар билан дўстона муносабат ўрнатиш учун нима қилиш зарур?

      * Аввало, уларнинг сиз учун қадрли эканликларини ҳис эттиринг.

      * Меҳрингизни асло яширманг, уларга кўнглингизни тўла очинг. Болалар сиз томонингиздан ҳеч қандай шартларсиз севилишларини билишлари зарур.

      * Фарзандларингизнинг ҳар қандай туйғу ва кечинмаларини баҳам кўринг. Сиздан ҳар қандай масалада ёрдам сўрай олсинлар.

      * Фарзандларингизнинг муаммоларини ҳал қила оладиган билимга эга бўлинг. Улар саволларига ишончли, қониқтирувчи жавоблар олсинлар. Билмаганларингизни очиқча эътироф этинг, сўраб ўрганинг.

      * Сиз фарзандларингизга кўнглингизни, уларнинг ёшига мос муаммоларингизни очсангиз, улар ҳам сизга очиладилар.

      * Болаларга нисбатан тақиқловчи бўлманг. «Уни қилма, буни қилма!» дейиш ўрнига «Буни қил, бундай қил!» деб тавсия бериш ўринлидир.

      * Таклифларингиз кўп бўлсин, токи, фарзанд улар орасидан ўзига маъқулини танлай олсин.

      * Таклиф этган дастурларингизда, иложи борича, ўзингиз ҳам қатнашинг. Бора олмаган тадбирларингиз ҳақида улардан эшитинг. Таассуротларини тез-тез эшитиб турсангиз, улар учун мос ва қизиқларли бўлган дастурларни таклиф этишингиз мумкин.

      * Шошқалоқлик қилманг. Дарахт мевага кириши учун йиллар керак бўлади. Таълим-тарбия дарахтининг мевасини кўриш учун янада узоқроқ вақт кутишга тўғри келади. Бунда бирданига эмас, секин-аста, кўниктириб тарбия берилади.

      * Эътиборсиз қолдирилган оқилона тавсияларингизни меҳр билан такрорлашдан эринманг… Баъзи яхши хулқларини тарбиялаш учун биргаликда такрорланг.

      * Уларнинг ноўрин хатти-ҳаракатларини сабр ва севги билан бартараф этишга ҳаракат қилинг.

      * Болангиз қизиққан соҳаларга қизиқинг… Уларга ёқадиган соҳалардан сўз очинг. Фарзандларга маъқул бўлган машғулотлардан уларни маҳрум қилиш хатарли йўлни ихтиёр этиш демакдир.

      Улар билан, биргаликда айтайлик, севимли мультфильмларни томоша қилинг. Танқидий фикрларингизни билдиринг. Шу тариқа кўрган, томоша қилган, эшитган нарсаларини таҳлил қилишни ўргатасиз. Айниқса, оилавий фильмлар сифатида тақдим этилаётган маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг. Жуда кўп душман ғоялар айнан шу йўл билан мия ва қалбларга жойлаштирилмоқда. Чунки бугунги кунда заҳарни ҳам олтин идишларда тақдим этаётирлар…

      Эътиқодимиз, маданиятимизга зид бўлган баъзи ҳолатларни кўрсата-кўрсата кўнгилларни кўниктираяптилар. Кўзлардан кўнгилларга киришга уринаяптилар. Кўз, кўрганига кўникади.

Скачать книгу