Оилада севги суҳбатлари. Сабохат Бозорова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Оилада севги суҳбатлари - Сабохат Бозорова страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Оилада севги суҳбатлари - Сабохат Бозорова

Скачать книгу

она йўқ!» деб жавоб берди.

      Оналар эваз истамайдилар

      Қизалоқ ошхонага кирганида онаси кечки овқат тараддудида эди. У қўлларини артгач, қоғозни олиб ўқий бошлади. Унда қуйидаги рўйхат ёзилган эди:

      «Боғни тозалаганим учун – 500 сўм»

      «Дўконга бориб келганим учун – 1000 сўм»

      «Укамга қараганим учун – 1500 сўм»

      «Хонамни тартибли сақлаганим учун – 100 сўм»

      «Ахлат ташлаб келганим учун – 100 сўм»

      «Аъло ўқиганим учун – 2500 сўм»

      Жами: 5700 сўм.

      Она табассум қилди. Қиз сабрсизлик билан жавоб кутар экан, қоғозни ўгирди-ю, шундай ёзиб берди:

      «Сени тўққиз ой қорнимда олиб юрдим – текин».

      «Тунлари бедор бўлиб, оромингни ўйладим, касал бўлсанг тузалишинг учун нима зарур бўлса, қилдим, дуогўйинг бўлдим – текин».

      «Йиллаб сарфлаган вақтим, хатти-ҳаракатларим, кўз ёшларим – текин».

      «Тунлари келажагингни ўйлаб чеккан изтиробларим, хавотирларим – текин».

      «Сенга берган тавсия ва билимларим – текин».

      «Ўйинчоқларинг, озиқ-овқатинг, кийимларинг – текин».

      «Оқ ювиб, оқ тараганим – текин».

      «Қизим буларни жамлаганингда, меҳр-муҳаббатимнинг текинлигини кўрасан», дебди.

      Бу сўзларни ўқиган қизалоқнинг кўзларида ёш ҳалқаланди. Бошини кўтариб: «Сизни жуда яхши кўраман, ойижон, мени кечиринг», деди.

      Кейин эса ўзи ёзган рўйхат тагига катта-катта ҳарфлар билан ёзиб қўйди: «Ҳаммаси тўланган».

      Бола тарбиясининг муҳим шартлари

      Бола тарбиясида воз кечиб бўлмайдиган асосий тамойиллар қуйдагилардир:

      1. Боланинг хатти-ҳаракатлари, интилишларини мақта, табрикла. Яхши ишларини ташвиқ эт. Бундай муносабат эзгу амалларни оширади.

      Агар боланинг ҳаракатлари ўрнига ўзи мақталса, ўзига юқори баҳо берадиган бўлади: «Мен мақтовга лойиқман, ортиқча уринишга ҳожат йўқ», деб ўйлайди ва дангасалашади.

      2. Болага қилиниши мумкин бўлган энг катта ёмонлик унинг ҳамма хоҳишини бажо келтиришдир. Барча истаги бажарилган бола мақсадсиз қолади. Натижада кераксиз ишларга қўл уради.

      3. Боланинг барча саволларига жавоб бериш керак. Бола бўлишнинг энг муҳим хусусиятларидан бири сўрашдир. Чунки бола ҳали яхши билмаган дунёни билишни истайди. Бунинг самарали йўли сўраб ўрганишдир. Бола шундай йўл тутади.

      Бола савол берганида катталар тўғри жавоб беришлари лозим. Аммо болаларча берилган саволларга болаларча жавоб бериш зарур. Бунда боланинг ёши ва тафаккур даражасини ҳисобга олиш керак. Саволларнинг жавобини билмасангиз, буни тан олишдан тортинманг. Болага берилган эътибор, меҳр, келажакда унинг комил инсон бўлишига замин ҳозирлайди.

      Боланинг саволи бемаъни, мантиқсиз ёки кўнгилли бўлса ҳам уни мазах қилиш ярамайди. Акс ҳолда бола савол беришга журъат қила олмайдиган бўлиб қолади. Натижада унинг ўзига бўлган ишончи камаяди, «ичимдагини топ», бўлади.

Скачать книгу