Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев

Скачать книгу

мадади билан қисқа вақт ичида таълим олишда ўз тенгдошлари ва гуруҳдошларидан ўзиб кетганида, унинг нозик табъининг соғломлиги ва тўла-тўкислиги овозаси дунёнинг барча томонларига ёйилди ва унинг муборак зеҳнининг ўткирлиги қиссаси халқ орасида тилдан-тилга ўтиб, оғиздан-оғизга кўчди.Унинг асарлари дурлари фалак варақларини безади ва шеърлари жавоҳирлари дунё садафини қимматбаҳо дур билан тўлдирди”. Демоқчимизки, бола бошидан деганларидек, “авлиёлар авлиёси”да валийлик хусусиятлари гўдакликдан намоён бўлган, бу табаррук зотга Тангри таолонинг назари тушган эди.

      “Жорубкашликни ихтиёр айлаган авлиё”

      Шаҳзода Абулмуҳсин Мирзо ва Ҳусайн Байқаро ўртасида элчилик вазифасини ўтаб, ота-болани яраштиришга бел боғлаган Навоий Бозоргон манзилида подшоҳдан унга хожа Абдуллоҳ Ансорий мозори жорубкашлиги (супурувчилиги) мансабига ёрлиқ берилишини сўрайди: ”Сиз (Ҳусайн Бойқаро) бир вақт айтган эдингизки, мен подшолик ишлари билан шуғулланишдан қўл тортадиган бўлсам, шайх Нажмиддин Кубро мозорида тураман ёки хожа Абдуллоҳ Ансорий остонасини супурувчи бўламан”, – деб. Эндиликда бу иш сизга муяссар бўлмайди, менга эса Ҳижоз (Ҳаж) сафарига хоҳиш ва рағбат билан ижозат бермайсиз. Шундай бўлгач, энди рухсат берсаларки, сизнинг ваколатингиз билан қолган умримни Ансория остонасини супуришга сарф қилсам, мулозимлик ишларидан батамом озод бўлсам, чунки қарилик мадорсизлиги вужудимга таъсир кўрсатиб, қувват кетган, бадан заифлашган”. Бинобарин, Подшоҳ Навоийга мозор супурувчилигига ёрлиқ тақдим этади. Ҳоқони Мансур деди: “Модомики, Сиз менинг мамлакатимда бор экансиз, нимаики тиласангиз ва илтимос қилсангиз, муқаррарким, қабул шарафига мушарраф бўлғусидир”. Шундан сўнг бўлиб ўтган воқеаларни Хондамир “Ҳабиб ус–сияр” асарида давом эттиради. “Сўфисифат соф кўнгилли Амир (Алишер Навоий) тезлик билан шаҳарга бориб, пойтахтнинг (Ҳиротнинг) уламо, саййидлари, улуғ шайхлари, қозилари, фозиллари, олий табақадаги кишилари ва зодагонларини Гозургоҳнинг файзли мозорига тўплаб катта ош берди ва улардан дарвешлик ва гўшанишинлик йўлига ўтганлиги туфайли дуо қилишларини сўради ва бор ҳимматини хожа Абдулла Ансорийнинг мозорини обод қилишга сарфлаб, ўша руҳни орттирувчи мақомнинг ходимлари, саҳобалари ва арбобларига инъому эҳсонлар кўрсатиб, ул беҳиштнишон равзанинг дарвешлари ҳамда мужовирларининг рутбасини зиёда қилдилар”.

      Тасаввур қилаяпсизми, давлат ва жамоат арбоби, йирик мулкдор ва Ҳусайн Бойқаро салтанатининг устуни бўлмиш мутафаккир қабристон супурувчилигига қўл урмоқчи? Сиз билан бизга Навоийнинг бу иши балки таажжубли туюлар. Аммо нафсини енгган, бир умр савобли ишлар бошида турган комил инсон бобомиз учун бу яна бир хайрли вазифадир. Мозор супурувчилиги билан Навоий дарвешлик йўлига киришни кўнглига туккан эди. Дарвешлик – поклик йўли, пок Парвардигорга элтувчи маёқ.

      “Сўз санъати паҳлавони”

      “Хамса” ёзиш илинжида Ҳазрат Навоий бир

Скачать книгу