Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев

Скачать книгу

рухсат берди. Кейин бир неча ўзбак бориб, ҳазрат Хожани икки йигит ўғли била Хожа Кордзан навоҳисида шаҳид қилдилар. Шайбонийхоннинг сўзи бу экандурким, Хожанинг иши мендин эмас эди, Қанбайбий ва Кўпакбий қилдилар. Бу андин ямонроқ масал борким: ”Узраш бадтар аз гуноҳ” (“Узри гуноҳидин ёмонроқ”). Мундоқ ишларни беклар ўз боши билан хонидин ва подшоҳидин бевуқуф қила бошласа, бас хонлиғига ва подшоҳлиғиға не эътибор? Муҳаммад Солиҳ “Шайбонийнома”да ҳам хон Хожа Яҳёни ҳузурига чорлаб, унинг Султон Али Мирзонинг яқин маслаҳатгўйига айланиб, мол–дунёга ружў қўйганини юзига солади:

      Хожа Яҳёга иноят била хон,

      Деди:”Эй хожайи арбоби замон.

      Санга бу иш на муносиб эрди,

      Ким бу Мирзоға мусоҳиб эрди.

      Сен киму мулк ишини қилмоқ,

      Борчадин эмди керак айрилмоқ.

      Бор Хуросон сориким бу кишвар,

      Бўлди дахлинг сабабидин абтар.”

      Хон хожага йўл олдидан ўз отини совға қилади. ”Шайбонийнома”да қайд этилишича, қатор–қатор туяларга юкланган мол–дунё билан Хожа Яҳё йўлга чиқади. Аммо “Кўргач ул молу яроғини қазоқ, Тамаъ этти ангову борди жоқ”. Яъни йўл қароқчилари молу дунёни тортиб олиб, Хожа Аҳрор Валийнинг ўғли ва набираларини ўлдирадилар. Муҳаммад Солиҳ ҳам Бобур айтганидек, ”Хоннинг ондин хабари йўқ эди, Молиға ҳам назари йўқ эди” , -деб таъкидлайди. Албатта, Ҳазрат Навоий башорат қилганидек, сўфийлик йўлини тутмай, молу дунёга ҳирс қўйган Хожа Яҳё алалоқибат Самарқанддан сургун қилиниб, молу дунёси тортиб олинганлиги ва ўзи ҳамда ўғиллари қатл қилинганлигини тарихий маълумотлар тасдиқлайди. Аммо султон суягини хўрламас деганларидек, авлиёлар султони Хожа Аҳрорнинг ўғли ва набираларини қатл этгани учун балки вақти соати келиб, Муҳаммад Шайбонийхон (1510 йилда 1 декабрда жангда енгилгач, Эрон шоҳи Исмоил Сафавий томонидан боши танасидан жудо этилади) кесилган боши билан тавон тўлагандир, деган уйга борасан, киши. “Шоҳ Исмоил у(Шайбонийхон)нинг бош чаноғини олтин билан қоплатиб, коса ўрнида фойдаланди. Иккинчи бир ривоятга кўра, гўё уни Истамбулга, Султон Боязидга юборган эмиш. Чунки Мовароуннаҳр ҳукмдори билан Султон Боязид ўртасида ҳарбий иттифоқ бор эди. Шайбонийнинг ўнг қўли гавдасидан олиниб, тубандаги мазмунда масхарали бир хат билан ўзбекларнинг тарафдорига, Мозандарон ҳокимига юборилган экан. Хатда шу сўзлар ёзилган: “Сен ҳар вақт Шайбонийнинг тарафини олишни истар эдинг. Фақат унинг тириклигида бу сенга насиб этмади. Шу истагинг амалга ошсин деб Шоҳ Исмоил ҳозир сенга шу ҳомийнинг қўлини берди”. Буни Эрон тарихчилари нақл қиладилар. Ўрта Осиё тарихчиларининг айтишларига қараганда, унинг майити ўзи тарафидан Самарқандда 916 (1510) йилда бино қилинган гўзал бир мадраса ичида дафн этилгандир”(Ҳ.Вамбери. “Бухоро ёҳуд Мовароуннаҳр тарихи”. Т: Ғ.Ғулом номидаги АСН. 1990 й. 90 – 91 – б).

      “Илоҳиёт жомидан сипқорган Жомий”

      Нақшбандия тариқати пешволаридан Ҳазрат Жомий ҳам кароматгўй, парвардигор суйган авлиёлардан эди. Мирзо Муҳаммад Ҳайдар

Скачать книгу