Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев

Скачать книгу

ёзиб тугатади. “Агарда ёзилган кунларни ҳисобласак, бу олти ойга тўғри келади”, – дейди Навоий. Алишер Навоийнинг маҳорати шундаки, у “Хамса” орқали туркий тилнинг бутун латофатию жозибасини намоён этди. ”Бу достонларнинг туркий тилида бўлиши янада ажойиб… Ёзганларинг ўзингга жуда яхши кўринади, чунки ўз сўзинг бўлгандан сўнг ёмон кўринармиди?” – дейилади “Садди Искандарий”да.

      Навоий “Хамса” хотимасида (насрий баёни) достонларнинг яратиш жараёнларида қуйидагича тасвирлайди: ”Хонамга келгач, қаламим учини созлаб сўз хазиналарини бирин-кетин тера бошладим. ”Ҳайрат” (Ҳайрат ул- аброр)га кўнглим қизиқиб, унга эл-улус ҳайратини уйғотдим. ”Фарҳод” (Фарҳод ва Ширин) ҳақида ўй суриб, тешавор уста бўлиб, тоғ текисладим. ”Мажнун” (Лайли ва Мажнун) афсонасини қаламга олиб, барча халқни жунун шайдосига айлантирдим. ”Сабъа” (Сабъаи сайёр)га таъбим яқин бўлиб, етти чархдан офарин эшитдим. Тилимга Искандар номини олиб, достон отини “Садди Искандарий” деб атадим”. Улуғ шоир “Хамса” ёзилган қоғозларни жузвдон(китоблар солиб юриладиган папка)га солиб, пиру комил Жомий олдига йўл олади.

      “Битигайман ўттиз йилин ўттиз ой”

      Улуғ мутафаккирлар узоқ йиллар мобайнида ёзган асарларни Навоийнинг қисқа муддатда ёза олиши, ўзига қатъий ишончи қуйидаги мисраларда яққол кўзга ташланади.

      Бу майдонда Фирдавсий ул гурд эрур,

      Ки гар келса Рустам жавобин берур.

      Рақам қилди фархунда “Шоҳномае”

      Ки синди жавобида ҳар хомае…

      Ани дерга бўлса қачон рағбатим,

      Эрур онча Ҳақ лутфидин қувватим.

      Ки ҳар неча нутқ ўлса коҳилсарой,

      Битгаймен ўттуз йилин ўттуз ой.

      Ҳазрат Навоийнинг ўзига бўлган ишончи бежиз эмас. Бу албатта уни, юқорида таъкидлаганимиздек, Аллоҳ таоло доимо қўллаб турганидан далолатдир.

      “Нега “Хамса” дейилади?”

      Келинг, нега беш достоннинг “Хамса” деб аталишига жавоб изласак, “Ислом ақидаларига кўра бир кеча-кундузда ўқиладиган беш вақт намоз “ал –Хамсату”, дейилади. Динимизнинг беш устуни (рукни) ҳам – тавҳид (имон), намоз, рўза, закот, ҳаж – ўзига хос “Хамса” (бешлик)ни ташкил этади. Демак, Низомий достонларини “Хамса” туркуми сифатида талқин этилиши, унга Амир Хусрав ва Навоий жавоблари бежиз эмас. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, “Хамса”нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозлари билан қиёс этади ҳамда “Хамса”ни буюк тоғ чўққисига кўтарилиш мобайнида беш ўринда тўхтаб, нафасни ростлаш учун бино этилган оромгоҳга ўхшатади”( Буюк сиймолар, алломалар. М. Имомназаров Алишер Навоий. Т. А. Қодирий номидаги ХМН. 1996 й. 73 -74 –б).

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте эту книгу целиком,

Скачать книгу