Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев

Скачать книгу

машҳур олим Қозизода Румийнинг маърузаларини тинглайди. У Хуросонга қайтгач, нақшбандия пирларидан Саъдиддин Қошғарийга мурид тушган ( Шоислом Шомуҳамедов. Форс –тожик адабиёти классиклари Т. 1963 й. 151- 153-б ).

      Абдураҳмон Жомийнинг “Ҳафт авранг”, ”Рисолаи мусиқий”, ”Нафаҳот ул–унс”, ”Лужжат ул–асрор”, ”Ашиъат ул-ламаот”, ”Рисолаи муаммо”, ”Фотиҳат уш–шабоб”, ”Воситат ул–иқд”, ”Хотимат ул–ҳаёт”, ”Юсуф ва Зулайҳо”, ”Лайли ва Мажнун”, ”Саломон ва Абсол”, ”Хирадномаи Искандар” каби асарлари ўз даврида шу қадар машҳур бўлганки, бошқа мамлакатлар подшолари элчилар юбориб бу китобларни олиб келиб, ўқишга муштоқ бўлишган. ”Жомий ўзи ёзган “Туҳфат ул–аҳрор”и (“Нуронийлар туҳфаси”)ни бошлаб эълон қилганда, олам аҳли буни “Жон туҳфаси”дек қабул қилди. Унинг “Субҳа” деган асари кишиларнинг жон ипига тизилган бўлиб, ундаги ҳар бир тасбеҳ донаси бир дурри аълоча бор. Сўнгра “Юсуф-Зулайҳо”ни ёзиб, Зулайҳо Юсуфга зор бўлганидек, ҳаммани бу достонга зор айлади. ”Лайлию Мажнун” ҳақида ёзар экан, тоғу чўлларга офат солиб юборди. Ҳозир эса қаламидан дур тўкиб, Искандар ҳақидаги “Хирадномаи Искандарий” (“Искандар донишномаси”) достонини ёзмоқда. Шубҳасиз, Искандар ер юзидаги қуруқлигу денгизларни фатҳ этгани каби, Жомий ҳам Искандар ҳақидаги бу оламшумул асари билан бутун борлиқни забт этгусидир. Ҳозир Жомийдек баркамол одам дунёда йўқ, аввал ҳам бу кишидек улуғ зотнинг бўлгани маълум эмас”, – деб ёзади “Садди Искандарий”да Навоий.

      “…Устоз (Жомий) жуда оддий, барча фақир эл қатори кийинади. Ҳамиша унинг эгнида анча уриниб қолган гулли чопонни кўрасиз. Салласи ҳам ярқираб турмайди. Белида эса узун ва қулай боғланувчи белбоғ. Ташқи кўринишда бу зукко зот ҳеч нарсаси билан бошқалардан ажралиб турмайди. Аммо буюк шоир ва мутафаккир Жомийнинг эл – юрт ўртасидаги обрў эътибори шу қадар баландки, шоҳлар ҳам, гадолар ҳам унинг муборак назарини фахру ифтихор билан қадрлайдилар (Азиз Қаюмов. Назм ва тафаккур қуёши.Т.Фан.1992 й. 4 – 5 –б).

      Абдураҳмон Жомий авлиё сифатида кўплаб кароматлар соҳибидир. ”Хамсат ул-мутаҳаййирин”да ёзилишича, Сайдам Ироқий исмли навкар йигит нодонлигиданми, Жомий девонини бир-бир йиртиб, ўтда ёқади.Уч кун ўтар-ўтмас Ироқий баданида бир доғ пайдо бўлади ва жароҳат газак олиб, охири унинг умри якун топади.

      Жомий вафотидан ўттиз беш йил аввал яъни Султон Абусаид Мирзо Шоҳруҳия қалъаси учун жанг олиб бораётган бир даврда Хожа Деҳдорнинг тушига кириб, ”Қуръон ўқи”, дея унинг қироат қилишини сўрайди. Аммо бу пайтда у қироат қилишни билмасди. Султон Ҳусайн Мирзо замонида Хожа Деҳдор Навоийнинг ҳамсуҳбатларидан бирига айланди ва кўрган тушини авлиёлар авлиёсига айтиб бергач, мутафаккирнинг даъвати билан Хожа Деҳдор Қуръон ўқишни машқ қилиб, кучли ҳофиз даражасига етди.

      Тушдан ўттиз беш ўтгач эса Навоийнинг топшириғи билан Астрободга кетган Хожа Деҳдор муҳим юмушларни саранжомлаб Ҳиротга қайтгач,

Скачать книгу