Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев

Скачать книгу

қилгани билан хас каби заиф одамзоднинг қўлидан нима келиши мумкин? Хусусан, сен ҳаммадан ўзингни паст олувчи ва тупроққа тенг тутувчи камтарин одамсан. Шунингдек, халқ ҳам сенга ҳурмат юзасидан ўзини паст тутади, сенинг камтарлигингга ҳаваси келади. На кўнглингда қувват ва танангда куч бўлмаса, ўзинг гуё оёқ остида қолган чумолига ўхшайсан, босилиб – янчилган бечора чумолининг қўлидан нима иш келиши мумкин? Лекин агар сен ўша пажмурда – чалажон чумоли бўлиб, даврон жафосидан қаттиқ азоб–уқубат чеккан бўлсанг ҳам, аммо ҳақдан сенга иноят бўлиб, ҳидоят қуёши сенга кулиб боқса, чумоличалик жонинг бўлса ҳам бахт раҳнамолик қилиб, қаршингда аждаҳолар забун бўлади. Кел кўнглингда ваҳималарни ҳайдаб чиқариб, ишга кириш, йўлга отлан!” Бундан Навоийнинг кўнгли кўтарилиб, ғойибдан унга куч – қудрат етгач, шоир енг шимариб ишга киришади. ”Эй Навоий! Ёзар экансан, доноларча ёз! Ёзишни бўйнингга олган экансан, мардонавор ёз! Ҳар хил баҳоналар билан ишни пайсалга солишни бас қил, достонни бошлаб, қаламингдан гўзал – маънодор сўзларни тўкишга кириш!” – дейди буюк мутафаккир руҳланиб.

      Туш ва ижод мулки фотиҳи

      Ҳазрат Навоий “Сабъаи сайёр”да ғаройиб, сирли туш кўрганини ҳикоя қилар экан, ўзининг ажойиб водийда айланиб юрганини сўзлайди. ”Бу водий шу даражада кенг бўлиб, унинг ичида кенг еттита жуда мустаҳкам ва баланд гумбаз бор эди. У гумбазларнинг ҳар бирида ўтириш, дам олиш мумкин бўлган жойлар бор эди-ю, аммо мен бир жойда бир нафас тўхтамас ва ором олмас эдим. Уларнинг ҳаммаси осмон гумбази сингари доира шаклида бўлиб, бир – бири атрофида айланар эди. Ҳар бир гумбазнинг ранги ўзига хос бўлиб, четдан қараган кишига худди бир ибодатхонадек туюларди. Еттита гумбаз ичида еттита мутасаддий одам бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос нодир сифатга эга эди… Мен бу ерда истиқомат қилувчи одамлар орасида етти кун юриб, ҳаммасига назар қилар эканман, ҳар уйнинг доно эгаси менга бир афсона айтиб берди. Бу афсоналар ҳар кимнинг ўзи турган уйда бўлиб ўтган, ўз кўзи билан кўрган воқеаларнинг ҳикояти экан. Бу афсоналарнинг ҳар бирида ғаройиботлар, ғаройиботларнинг ҳар қайсисида ажойиботлар кўп. Мен бу афсоналарни ёдлаб, жоним саҳифаларига ёзиб қўйдим. Қачонки буларни қалам билан таҳрир этишга киришар эканман, ҳузуримга хизрваш бир мўйсафид келиб, деди: “Эй, чарх гумбазларида қуёшдек жилваланиб сайр қилувчи одам! Етти уй ичида сенга майл кўрсатган одамларнинг не хайл эканини англадингми? Етти гумбаздаги номуқаррар ранглар лутф билан ҳар хил тусга кириб туради. Ундаги етти уйда маскан қилиб, ҳар қайси бир уйни ватан қилиб олган одамларнинг тўни ҳам, уйлари сингари ҳар лаҳзада бир тусдан иккинчи тусга киради. У одамлар етти афсонасини айтиб бўлгунларича йўқ эди, сен ёдлаб олдинг. Сен бу ажойиб сафаринг мавридида ғаройиботларга назар солар экансан, бу ердаги кайфиятни не деб фаҳмладингу, ишнинг асл ҳақиқатига қандай тушундинг?”

      Мен бу саволни берувчининг салобатидан юз хил истиҳолага тушганим ҳолда, ҳурмат билан тубандагича жавоб бердим: “Эй, ҳумоюн руҳу гўзал рухсорга эга бўлган, юзидан

Скачать книгу