Архитектуравий лойиҳалашнинг ижтимоий асослари. Ибадулла Самандарович Байджанов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Архитектуравий лойиҳалашнинг ижтимоий асослари - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 9

Архитектуравий лойиҳалашнинг ижтимоий асослари - Ибадулла Самандарович Байджанов

Скачать книгу

ҳодиса ёки жараён тегишли идеал туридан четга чиқиш орқали тасвирланади ва тушунтирилади. Шундай қилиб тушунчалар ҳар доим якуний, тўлиқ категорик баҳо сифатида эмас, балки эврестик восита сифатида вужудга келади. Бу эса кейинги тадқиқотлар ва тушунтиришлар учун ҳақиқатни солиштириш ва ўлчашга ёрдам беради.

      Ҳар хил номунофиқликлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун концепциялар учун қуйидаги талабларга риоя қилиш керак; барча тушунчалар ва умумлашмалар рационал (қиймат-рационал ва мақсад-рационал) бўлиши керак;

      – жараёнлар ва ҳодисаларнинг умумий қоидалари аниқ бўлиши керак;

      – рационал ва иррационал ҳодисалар тушунчаларининг семантик адекватлигига эришиш керак.

      Иккинчидан мақсадга йўналтирилган оқилона ҳаракатлар «одамлар, жамият ёки давлат» каби эмас балки методологик асос сифатида қабул қилинади. Ижтимоий шаклланишлар социологик маънода «мавжуд бўлиши» мумкин фақат шахслар учун тушунарли бўлган муайян турдаги ижтимоий ҳаракатларнинг (жараёнлар ва алоқаларнинг) ишлаши мумкин бўлганда, чунки социология бошқа позициялардан олинган жамоавий фикрлаш шаклларини бутунлай эътиборсиз қолдираолмайди.

      Шу жумладан архитектурадан. Коллектив тузилмалар – бу маълум одамларнинг онгида қисман ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган ва аҳамиятли бўлиши керак бўлган маълум ғоялар.

      Одамлар ўз ҳатти-ҳаракатларини шу ғояларга йўналтиради. Коллектив шаклланишлар нима муҳим ёки бўлмаслиги ҳақидаги фикр сифатида ҳал қилувчи сабаб аҳамиятга эга.

      Вебер, шунингдек жамиятни биологик модел бўйича кўриб чиқишга эътироз билдиради (қачонки, индивидуал ижтимоий организмнинг «хўжайраси”сифатида қаралса).

      Одамларнинг ёки миллий иқтисодиётнинг ҳаракатини ҳам тушуниш мумкин эмас, лекин одамларни ташкил этувчи шахсларнинг ҳаракатлари анча «мақбул тоифадир».

      Ижтимоий институтлар (хуқуқ, давлат, дин) социология томонидан шахслар учун аҳамиятли бўлган шаклда ўрганилиши керак. Учинчидан идеал – типик ва эмпирик воқелик ўртасидаги муносабатлар муаммосига дуч келиш мумкин, ҳатто Вебернинг ўзи ҳам бу муаммонинг аниқ ечимига эга эмас.

      «Мантиқий утопия» сифатида идеал турни яратишда эмпирик боғликликлар кетма-кет соф мантиқий (идеал) боғланишлар билан алмаштирилади – яъни ҳақиқат инкор қилинади буни идеал типдаги фарқ ва эмпириклик исботлаши керак. Тўғри ҳақиқатан ҳам идеал типик дизайн билан ишлашга биринчи уринишда ажралишнинг аниқлиги йўқолади.

      Макс Вебер назарияси ва конструктив назариётчилар ўртасидаги мулоқот.

      Архитектура дизайнида идеал типик таҳлилни қўллаш имкониятларини (салоҳиятини) баҳолаш учун мисол сифатида, собиқ СССРда идеал ижтимоий уй учун дизайн ечимларини ишлаб чиқиш бўйича конструктивистларнинг ишларини кўриб чиқишимиз мумкин.

      Бу жараёнда Вебернинг 20—30 йиллардиги совет меъморчилиги назариётчилари билан яширин мунозарасини кузатиш мумкин. Олдиндан айтиб ўтиш жоизки, бу мисол

Скачать книгу