Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи

Скачать книгу

барча қизлар бокира бўлса ҳам, уларнинг бир нечтаси ўғил болалар билан тақиқланган алоқа мазасини татиб кўрган эди. Асосан, амакиваччалари билан, чунки улар алоқа қилиши мумкин бўлган ягона эркак зоти шулар эди. Мансура ҳам ўтган йили амакиваччаси билан севишиб юрди, кейин шарманда бўлди. Шунинг учун у ҳар қандай тубанликни шафқатсизларча қоралаб, шу билан гўё ўз айбини юмшатарди. У давомий нафрат ҳиссига мубтало эди.

      – У пардоз қилишни ёқтирмаслигини пеш қилавериши менга ғалати туюларди. Гўё бу билан ниманидир исботламоқчи, ниманидир яширмоқчи бўлаётгандек, – деди Ника.

      Никанинг асл исми Ситойиш, аммо у ўз исмини хунук ва урфдан қолган деб ҳисоблайди. Сумайянинг синфидаги қизларнинг ярми ўз исмини чиройлироқ жаранглайдиган бошқа исмга алмаштирган.

      Қизларнинг ҳасади тезда ғазабга айланди – тушунса бўладиган муносабат. Тоҳира Азимий қоидаларни бузди. Аммо қизлар учун энг аламлиси у қизларнинг ҳаммаси жуда хоҳлаган ишларини қила олган эди.

      – Мен уни ҳеч чодрада кўрмаганман. Ажаб бўлибди, ота-онаси у чодра ўрайдими, йўқми, иши бўлмасди. Шу қиз жанда бўлмай, яна ким бўлсин? – деди Виста (асл исми Зуҳра).

      Вистанинг савдогар отаси қизининг 18 ёшга тўлиши муносабати билан туғилган кунида бурнини пластик операция қилишига рухсат берган. У мис қувур сотарди. Аммо бозорда ишламаса ҳам, уни анъанага содиқ савдогар маъносида бозорчи дейишарди. Бозорчилар шахсий манфаатини кўзлаб иш қилади ва улар қанча пул топишидан қатъи назар, ўрта синф вакили бўлиб қолаверади. Ундан юқори эмас.

      Тоҳиранинг кийиниш маданияти ҳам тоза таҳлил қилинди. Қизлар унинг кийимларини ўғил боланинг уйига яширинча кирган қиз учун шубҳали даражада оддий, деб хулоса қилди.

      – Қизил рўмол ўрайди, чодра ўрамайди дегани у ёмон қиз дегани эмас-ку, – деди Сумайя. “Суюғоёқ” сўзини ишлатиш у учун уят эди. – Шунчаки унинг қадриятлари бошқача.

      – Ҳа, ғарбона қадриятлар, – деди Мансура “суюғоёқ” сўзининг юмшоқроқ шаклини ишлатишга уриниб. – Ота-онаси Теҳрон шимолидаги Бала-шаҳрга кўчиб кетсин. Ўша ерда ғарбона яшайверади.

      Қизлар кулиб юборди. Бу жуда шафқатсиз ҳазил эди, чунки Тоҳиранинг ота-онаси камбағал эканини ва зўрға кун кўришини ҳамма биларди. Шимолий Теҳрондаги замонавий уйга кўчиш эса Париждан иккинчи уйни сотиб олиш билан баробар эди.

      Сумайя ҳам дугоналари каби Тоҳиранинг қилмишидан ташвишга тушган эди. У иймонли, эътиқодли қиз. Ахлоқий меъёрлар у учун катта аҳамиятга эга.

      – Хўп, тан олайлик, у одмигина кийинарди, аммо бунинг бирор яширин сабаби бор, деб ўйламайман. Лекин бир нарсани эътибордан четда қолдиряпмиз: тўйдан олдин ким биландир қовушиш гуноҳ. Жуда катта гуноҳ.

      Қизлар чувуллаб, унинг гапини тасдиқлади. Сумайя бағрикенглигини ўз обрўсига путур етказмасдан кўрсата биларди. Бу эса уни нафақат ўзига ўхшаганлар, балки бошқалар орасида ҳам машҳур қилган. Унинг қатъий тамойиллари, одми ташқи кўриниши ва диний иштиёқи сабабли ҳатто Ҳизбуллоҳ

Скачать книгу