Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 8
Қурол етказувчи билан учрашувга келаётганида Дариуш Киан берган харита эски эканини сезди – янги йўллар тушибди, кўп кўчаларнинг номи ўзгарибди. Баъзан Дариушга Гуруҳ жуда тажрибали, баъзида эса бир тўда безорилар бўлиб туюлади.
Қурол сотувчи тор кўчалар бўйлаб елдек учди ва бетонли турар жой биносига кириб ғойиб бўлди. Дариуш унга эргашиб учинчи қаватга чиқди ва меҳмонхонаси тўзиб ётган, 1980-йилларда урф бўлган мебель билан жиҳозланган, деразасига жигарранг духоба пардалар илинган хонадонга кирди.
– Сенга АК-47 олиб беришим мумкин. Ҳозир бори шу.
– Яхши, унда шунисидан оламан. Сиз ҳам сазман тарафдоримисиз?
– Худо сақласин! – қурол сотувчи кулди. – Қулоқ сол. Сендақаларнинг кўпини кўрганман. Ҳаммангиз халоскор бўлиш хаёли билан келасиз, худдики биз кимдир келиб қутқаришини кутаётгандек. Ҳақиқат шуки, сизларга тоқат қила олмаймиз. Шахсий адоватим йўқ. Аммо минг доллардан гаров ўйнашим мумкинки, бир ойдан кейин сени қўллаб-қувватлайдиган бирорта теҳронлик тополмайсан. Биродар, ёвузликлар ичидан тузукроғини танлайсан. Опа сен билан шуғулланади. – У боши билан пушти велюр камзул кийган малласоч аёлга имо қилди, кейин эса кетди.
Аёл сигарета тутатди, Дариушга тикилди. Йигитдаги барча нарса аёл кишини ўзига тортарди: баланд бўй, кенг елка, қалин сочлар, камсуқум қиёфа. Аёл телефонда гаплашиб, йўлак бўйлаб юриб кетди ва кўздан ғойиб бўлди. Бироздан сўнг қўлида яп-янги АК-47 ва бир халта ўқ кўтариб келди. Дариуш пулни бераётиб у билан бироз гаплашмоқчи бўлди, лекин аёл унга жавоб бермади.
– Агар тирик қолсангиз, одамларингизга Эронни ўз ҳолига қўйишини айтиб қўйинг, – деди у йигитнинг ортидан эшикни ёпаётиб.
Ташқаридагилар учун Мужоҳедин-э Халқ сира тушуниб бўлмайдиган сир. Уларнинг энг катта базаси Парижда. У ерда ўзларининг сиёсий қаноти – Эрон Миллий қаршилик кенгаши байроғи остида фаолият кўрсатади. Ҳатто баъзи аъзолар Гуруҳнинг тамойиллари ва сиёсатини аниқ изоҳлашга қийналади: марксизм, ислом ва миллатчилик қоришмаси. 2003 йил Масъуд Ражавий сирли равишда ғойиб бўлганидан сўнг ташкилотга унинг рафиқаси Марям Ражавий бошчилик қилиб келади. Марям ва Масъуднинг тарафдорлари уларга гурудек қараб, сиғинишдан ҳам тоймайди. Марямнинг кўзлари яшил рангда, ўзи ўрта ёшли аёл, пардоз қилмайди,