Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи

Скачать книгу

ким кузатмаётганини текширган эди, ҳозир ўтирган жойидан кўча шундоқ кўриниб турибди. Кўчада ҳеч ким йўқ. У барвақт келганди. Энди бироз бўш қўйиб, ресторан ичини кўздан кечирди.

      Ҳар турли хўрандалар бор эди бу ерда. Бирин-кетин кириб келадиган соқолли ишчилар ва офис хизматчилари столга эгилиб, тез-тез овқатланишяпти. Дазмолланган кўйлак кийган эски мижозлар столлар орасидан ўтиб боряпти. Улар неча йиллардан бери нонушта учун шу ерга келади. Эгнига камзул ва оёғига жунпайпоқ кийган, кўзлари чақноқ сайёҳлар эса Элбурс тоғидан тушгач тамадди қилишга кириб, таёқ ва рюкзагини столга суяб қўйган. Улар тонгги сайрдан сўнг ҳар бир луқмадан лаззатланиб, қуёшнинг иссиқ тафтида ҳаваскорлар билан тўлган сўқмоқларни босиб ўтганидан мамнун кайфиятда шошилмай қорин тўқлашарди.

      Ўртадаги манзара эса Дариушда ҳам хавотир, ҳам жирканиш ҳиссини уйғотди. Бир гуруҳ ўсмир ва ўспиринлар стулларга чўкиб, бир-бирининг елкасига бошини қўйиб, оёқларини узатиб ўтирган эди. Кўзойнаклари бошига қўндирилган. Улар қиқирлашиб, бир-бирига кўзини сузар, кечаги тун қандай ўтгани ҳақида пичирлашар эди. Пардози оққан, кичиккина рўмолчага қистирилган сочлари терлаган пешонасига тушиб турган ҳолатда ҳам қизлар ниҳоятда гўзал эди. Пластик жарроҳлик орқали кичрайтирилган бурни нотабиий кўринса-да, улар барибир гўзал эди. Улар қалин лабларини чўччайтириб, тушунарсиз сўзларни айтишар, кулганида бошларини орқага ташлаб, сийналарини олдинга чиқарар, қуёшда тобланган нозик қўлларини кўз-кўз қиларди. Уларнинг кулгиси хонани тўлдирди, кўз қорачиқлари “экстаза”дан кенгайиб кетганди. Аёлларга қоматини яшириш учун ислом томонидан буюрилган ёпинчиқ – мантиянинг остидан кўриниб турган оқшом либосига ўрнашиб қолган ароқ ҳиди ҳамма ёққа тарқаб кетди. Улар катта идишда бош оғриғини қолдирувчи севимли егуликлари – мия шўрва ичишди. Бу ҳали танадан чиқиб кетмаган гиёҳванд модда ва алкоголь қолдиқларини эритиб юборади.

      Дариуш қизларга шу қадар тикилиб ўтирганидан шериги ресторанга кириб келганини сезмай ҳам қолди.

      – Салом, биродар. Уйингга хуш келибсан.

      Атрофдагиларга анқайиб қараб ўтирганидан Дариушни одамлар орасидан таниб олиш осон кечди. Аввалдан келишилганидек, бир даста калит ва қизил “Marlboro” тамаки қутисини столга қўйиб ўтиришига ҳожат қолмади.

      Дариуш хижолат тортди. У ҳушёр ўтириши керак эди.

      – Хавотир олма. Ватани таназзулга учраётган бир вақтда бу болалар ўзини ҳайвондек тутаётгани ҳаммани ҳайратда қолдиради. Демак, сен барчамизни асраш учун келдинг, шундайми? – У мийиғида кулди ва овозини пасайтириб деди: – Миссиянгдан хабарим бор. Жаҳонгир менга қисқача тушунтирди. Мени Киан деб чақирасан. Нима қилиш кераклигини биласан.

      Икковлон жимгина овқатланди. Ҳисоб келишини кутиб ўтирмай Киан столга бир даста пул ташлади-да ресторандан чиқиб кетди. Дариуш унга эргашди ва улар Вали Аср бўйлаб шимолга, Тажриш майдонига олиб

Скачать книгу