Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи

Скачать книгу

сабабли вафот этди. Ёши ўтгани сари ота-она бир-бирига суяниб қолди. Уларнинг ҳаёти мазмуни Тоҳира эди. Бахтсизликлар бора-бора уларни ҳам ўз домига торта бошлади. Тоҳиранинг онаси фалаж бўлиб қолди. Уларнинг тиббий суғуртаси йўқ, Содиқ эса уч жойда ишларди. Тоҳира Вали Асрдаги катта савдо марказида жойлашган ательеда тикувчи бўлиб ишлай бошлади. Аммо буни сир сақлашди. Агар Тоҳира ўн олти ёшида ишлаётганини билиб қолишса, одамлар ғийбат қиларди. У бор вақтини Зингер тикув машинаси билан ишлаб ўтказса ҳам, қаршисида ўтирадиган афғон тикувчи етмишдан ошган киши бўлса ҳам аҳамияти йўқ. Вали Аср Тоҳира учун янги дунё очди. Бу ерда ўсмирлар бемалол қаҳвахоналарда ва фастфуд кафеларида вақт ўтказар эди. “Super Star” ва “Super Star Fried Chicken” кафелари эса бир-бирига кўз сузган, телефон рақамларини алишган ва учрашув белгилаган ўсмир йигит-қизларга доим тўла эди.

      Тоҳира бўш вақтида Вали Асрда сайр қилар, унинг гўзаллигидан ҳайратланар, шимол томонга боргани сари бу гўзаллик янада ёрқинроқ намоён бўларди. У Вали Асрнинг чеккароғида жойлашган Фирдавс боғигача борадиган бўлди. У ерда скамейкада ўтириб, шаҳарни кузатарди. Бу ердаги одамлар гўё бошқа ирққа мансубдек эди. Ана шундай сайрларнинг бирида у қўшнисининг ўғли – Ҳасанни учратди. У Вали Асрнинг шаҳар марказига яқин қисми, Мунира майдони яқинидаги спорт дўконига футбол анжомларини кўргани келган эди. Оиласи ва маҳалла жосусларидан узоқда улар бир-бири билан бошқача гаплашди, иккови ҳам Хуросон майдонидан ташқаридаги дунёни кашф қилиш истаги бошқаларда ҳам борлигини тушунарди. Тасодифий учрашув ҳар ҳафталик мунтазам учрашувларга айланди. Тоҳира “Занан” аёллар журналини ўқий бошлади. Журнал адабиётдан тортиб интимгача турли мавзуларни қамраб олар ва гендер тенглиги учун курашарди. Тоҳира кўргазма ва театрларга боришни одат қилди. Унда рассомлик қобилияти бор эди, лекин ўқитувчилари бунга бефарқ қарарди. Фақат ота-онаси қизининг бу истеъдодини қадрларди, аммо уни қўллаб-қувватлаш учун уларда на пул, на маълумот бор эди.

      Тоҳиранинг ота-онаси диндор ва анъанадор оиладан, аммо улар либерал қишлоқда улғайган. Уларнинг қишлоғида эркак ва аёллар тўйларни бирга нишонларди, хотин-қизлар оқ чодра ўрар ва агар ҳижобингиз бошингиздан сирпаниб тушиб кетса, биров индамасди. Тоҳиранинг отаси инқилоб катта хато бўлган деб, ҳисобларди ва ҳали-ҳамон Шоҳнинг тахтдан ағдарилганига сиқиларди. У ҳижоб мажбурий эмас, ихтиёрий бўлиши керак, Худога эътиқод эса ҳар кимнинг шахсий иши, деб ҳисобларди. У ҳеч қачон ичмаган, аммо алкоголли ичимликка қарши ҳам эмасди. Замонавийлик ислом ғояларига терс, деб ҳам ҳисобламасди. У яна одамлар турмуш қургунча бокира бўлиши керак, аммо эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларга бошқалар аралашмаслиги керак, деб ўйларди. Аммо тез орада бундай қарашлар Хуросон майдони учун ёт эканини фаҳмлади, шунинг учун у фикрларини фақат хотини ва қизи билан бўлишадиган бўлди.

      Ҳасан ҳақидаги гаплар Содиқнинг қулоғига етиб борганида у қизининг Ҳасан унинг номусига тегмагани ҳақида

Скачать книгу