Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 19

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи

Скачать книгу

хонада ўтирган эди, қолаверса, ўзларининг бошқа айтар гаплари ҳам бор эди. Йигирма йиллик турмушдан сўнг Батул хоним эри билан ажрашибди. У маҳаллада ёши элликдан ошиб ажрашган биринчи аёл. Ажримнинг сабабини ҳеч ким билмайди, лекин жанжал бўлгани аниқ.

      – Сабаби нима? – деди Фотима. – Шунча йилдан кейин бу ишини тушунолмадим. Қандай қилиб болаларини кўзи қийди? Энди улар одамлар олдида уялиб яшайди.

      Батул хоним эридан ажрашишини, аслида, болалари сўраган. Улар гиёҳванд отанинг зулмидан тўйиб кетган эди. Аёллар эрларининг рухсати билангина ажрашиши мумкин. Эркак ўзининг никоҳ бурчини бажара олмаслиги (импотентлик ва телбалик) бундан мустасно. Шунинг учун Батулнинг қизи отаси онасини калтаклаётганини ва афюн чекаётганини билдирмай видеога олган. Судья Батулнинг телефонига туширилган видеони кўргач жойида уларни ажратган. Энди Батул хоним ажрашган аёл ахлоқсиз бўлади, деб ўйлайдиган Хуросон майдони аҳли орасида ажримнинг оқибатлари билан юзлашаётган эди. Уни муҳокама қилаётган бу аёллар эрлари аллақачон Батул хонимга арқон ташлаб кўрганини билишмасди. Батул хоним уларнинг юзига тарсаки тушириб жавоб қайтарган. Фақат Озранинг келишган ва бой эри бундан мустасно.

      – Ажрашиш ўзингга ва Худога хиёнатдир, – деди Сумайя.

      – Ҳозирги вақтда ҳамма ажрашиб кетяпти, бутун жамият таназзулга учраяпти. Ҳаммасига ҳукумат айбдор. У ажрашишни банкда ҳисоб рақам очдиришдан ҳам осон қилиб қўйган, – деди Ҳамида.

      Шу гапларни айтар экан Ҳамида ўзининг яқин дугонаси Акрам ҳам ўн йилдан бери эридан ёлвориб ажрим сўраётгани, лекин эри рози бўлмаётганидан хабари йўқ эди. Гарчи Ҳамиданинг ўзи афюнга тобе бўлиб қолганини сир сақласа ҳам, бу ажримдан анча тузукроқ, деб ҳисобларди.

      Афюн асрлар бўйи форс маданиятининг бир қисми бўлиб келган. Вали Асрда ва ундан ҳам нарида чекиладиган бу модда табақа танламайди, оғриқ босишдан тортиб, зерикиш ва ишсизликкача – ҳаммасига чора уни чекишдир.

      Дастурхонга тортилган таом қорни оч меҳмонларни сиёсат ва ажрим мавзуларидан чалғитди. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглаб қолди. Фотиманинг беш йилдан бери кўрмаган синглиси Заҳро келган эди. Улар пул устида жанжаллашиб қолган эди. Шаҳарда бундай жанжаллар тез-тез учраб туради. Фотима синглисидан қарзга пул сўраган, Заҳро эса пули йўқлигини айтган. Бу ғирт ёлғон эди. Заҳро бой хонадонга – гилам сотувчилар оиласига келин бўлганди. Эри Муҳаммад аллақачон ҳашаматли ҳаёт томон юқорилашни бошлаган эди. Заҳро янги уйига Фотимани чақирмаган, чунки уйидаги кумуш идишлар ва итальян чарм мебеллар ҳақиқатни фош қилиб қўйиши – Заҳронинг оиласи Хуросон майдонидаги энг бойи эканини билдириб қўйишидан қўрққан эди. Муҳаммад ва Ҳожи Оға бунга аралашмаган. Бошида улар бир-бири билан рақобатлашаётган опа-сингилларни яраштириб қўймоқчи бўлган, аммо уддасидан чиқмаган. Яқинда Фотиманинг қулоғига Заҳро қилмишидан пушаймонлиги, бундан ҳам асосийси, у диабет билан оғригани ҳақидаги хабар етиб келди. Заҳро телефонда Фотиманинг овозини эшитганида

Скачать книгу