Рақамли қалъа. Дэн Браун

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 31

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Рақамли қалъа - Дэн Браун

Скачать книгу

чиқариб, созлашга киришди. Шу алфозда Стратмор унга тутқазган почта манзилига яна бир бор кўз ташлади.

      [email protected]

      Ўзини Шимолий Дакота деб атаётган кишининг аноним аккаунти тез орада махфийлигини йўқотади. Изқувар ARA серверини бузиб кириб, унинг ҳақиқий интернет манзилини Сьюзанга жўнатади. Агар ҳаммаси қиз ўйлагандек силлиқ кетса, бир неча соатдан кейин Шимолий Дакотанинг шахсини аниқлаб, Стратморга топширади. Бу орада Девид ҳам Танкадодаги калитнинг нусхасини топиб, олиб келади ва командор иккала калитни баравар йўқ қилади. Танкадонинг бомбаси зарарсизлантирилиб, хавф бартараф этилади.

      Сьюзан шуларни ўйлаб, қоғоздаги манзилни икки мартадан яхшилаб текширди, сўнг маълумотни Изқуварга киритди. Стратмор Изқувардан фойдаланишни эплолмаганини эслаб, лабларига кулги ёйилди. Афтидан, командор манзилларни ёзишда чалкашиб кетган, шунинг учун ҳар сафар нотўғри маълумот қабул қилган. Жуда оддий хато, хаёлидан ўтказди Сьюзан ва Изқуварни созлашни якунлаб, ишга туширди. Компьютердан чийиллаган овоз чиқди.

      Изқувар юборилди

      Энди фақат кутиш қолганди холос.

      Сьюзан чуқур хўрсинди. У ҳалиям командорга қўполлик қилиб, ўшқиргани учун ўзини кечиролмаётганди. Бундай мушкулотларда фақат командоргина, ёлғиз ҳаракатланиб бўлса ҳам, ечим топа оларди.

      Олти ойча муқаддам Электрон чегараланиш жамияти МХА сув ости кемаси океан остидаги телефон симларини яширинча кузатаётгани ҳақидаги ҳикояни айтиб, оммага жар солди. Стратмор эса бунга жавобан сув ости кемаси аслида заҳарли чиқиндиларни ноқонуний равишда кўмиб, зарарсизлантираётганини ошкор қилди. ЭЧЖ ва ташқи муҳит озодалигига жавобгар идоралар бир неча ой давомида кимнинг ҳикояси тўғри экани ҳақида тортишибди, ахийри ОАВ бу жанжалдан зерикиб, эътибор қаратмай қўйди. Барчаси МХА фойдасига ҳал бўлди.

      Стратмор ҳар бир юришини пухталик билан режалаштириб, уларни кўриб чиқишда компьютерига қаттиқ суянарди. Бошқа МХА ходимлари сингари, Стратмор ҳам режаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Brainstorm номли компьютер дастурдан фойдаланарди.

      Brainstorm тажриба сифатида яратилган сунъий интеллект бўлиб, «сабаб/натижа» стимулятори сифатида кашф этилганди. Дастлаб сиёсий партияларнинг келгуси натижаларини аниқлаш мақсадида яратилган бу дастур ўзига киритилган маълумотлар базаси – партиядаги машҳур кишилар, ходимлар, уларнинг бир-бири билан шахсий алоқалари, партиядаги шахсларнинг жинси, миллати, пули ва қудрати, қизиқишларини ҳисоблаб чиқиб, келгусида кутилаётган натижанинг тахминий моделини ишлаб чиқарди. Фойдаланувчи Brainstorm’га исталган бир воқеани киритса, дастур бу ҳодисанинг келажакдаги атрофга бўладиган таъсирини ҳисоблаб берарди.

      Командор Стратмор Brainstorm’дан сиёсий мақсадда фойдаланмасди. Дастур ёрдамида амалга оширишни мўлжаллаётган мураккаб режалари, стратегияларининг нозикликларини, ожиз жиҳатларини аниқларди. Баъзан Сьюзан «Сизнинг компьютерингизда дунёни ўзгартирадиган сирлар яширинган», деб ҳазиллашса, Стратмор индамай кулиб

Скачать книгу