Ибтидо. Дэн Браун

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 31

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибтидо - Дэн Браун

Скачать книгу

тўртинчи боб

      Минбар атрофидаги меҳмонлар билан елкама‐елка тураркан, Роберт Лэнгдон LCD экранда акс этган рақамларнинг борган сари ошиб бораётганини ҳайратланиб кузатарди.

      Бизни кузатаётган томошабинлар сони:

      2,527,664 та

      Унча катта бўлмаган залдаги уч юздан ортиқ одамнинг гап‐сўзлари қоришиб, умумий гувиллаган товушга айланганди, уларнинг айримлари бошланажак томоша ҳақида тўлқинланиб гапирар, бошқалари эса яқинларига қўнғироқ қилиб сўнгги янгиликлардан хабардор қилар, бу тўғрида ”Facebook”, “Twitter” каби тармоқларда янгидан янги постларни қолдирарди.

      Ниҳоят, техник ходим минбарга кўтарилди ва микрофонни созлади:

      – Хонимлар ва жаноблар, аввалроқ сизлардан мобил аппаратларингизни ўчириб қўйишингизни сўраган эдик. Энди ижозатингиз билан биз барча Wi‐Fi ва мобил алоқа тизимларини тақдимот якунлангунча блоклаймиз.

      Кўплаб меҳмонларнинг телефондаги гапи тугамасидан алоқа узилиб қолди. Йиғилганларнинг аксарияти ташқи дунё билан ҳамма алоқаларни бирдан узиб ташлашга қодир cеҳрли кучга гувоҳ бўлгандек турарди.

      “Бу мўъжизани беш юз доллар эвазига исталган электр жиҳозлари дўконидан топиш мумкин.” Ҳарвард университетининг бир неча профессорлари қатори Лэнгдон ҳам мобил алоқани тўсишга мўлжалланган технологиядан кўп фойдаланарди. Бу ускуна маъруза залларини “ўлик ҳудуд”га айлантириб, дарс давомида талабаларнинг телефонга чалғишига имкон бермасди.

      Елкасига катта камера осган оператор минбар рўпарасига бориб жойлашди. Зал чироқлари хиралашди.

      LCD экранлардаги ёзув ҳар сония янгиланиб турарди:

      Жонли эфир 38 сониядан сўнг бошланади

      Бизни кузатаётган томошабинлар сони:

      2,857,914 та

      Лэнгдон чуқур ҳайрат ичида қолди. Томошабинлар сони АҚШ миллий қарзидан ҳам тезроқ кўпайиб бораётгандек эди. Яқин уч миллион одам бу ерда ўтказилажак жонли тақдимотни кузатиш учун уйидаги телевизор қаршисида ўтиргани профессорнинг ақлига сиғмасди.

      – Ўттиз сония! – мулойим овозда эълон қилди техник.

      Шу пайт минбар орқасидаги кичик эшик очилди. Одамларнинг нафаси ичига тушиб кетди. Барча буюк Эдмонд Киршнинг кўринишини интиқиб кута бошлади.

      Аммо Эдмонддан дарак бўлмади.

      Эшик ўн сонияча очиқ турди.

      Ва кутилмаганда эшикда Эдмонд Киршнинг ўрнига бошқа, башанг кийинган бир аёл пайдо бўлди ҳамда минбарга қараб юрди. Аёл чиндан ҳам соҳибжамол эди – баланд бўйи, келишган қадди‐қомати, узун қора сочлари унга бетакрор жозиба бағишлар, танасига ёпишган қора чизиқли оппоқ кўйлаги унга янада латофат қўшарди. У гўё оҳиста сузаётгандек саҳна марказига етиб борди, микрофонни созлаб, чуқур нафас олди ва томошабинларга ширин табассум ҳадя қилганча охирги сониялар ўтишини кутди.

      Жонли эфир 10 сониядан сўнг бошланади

      Аёл диққатини жамлаб олмоқчидек кўзларини бир лаҳза юмди, сўнг қайта очиб хотиржамлик

Скачать книгу