Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 35
Кёвеш бир муддат ўйга толди.
– Янгилик оммага етиб борганда, бизни ўлдиришларига ҳожат қолмайди.
– Тўғри. Лекин ҳали эълон қилинмади.
– Зоти олийлари, тақдимот бир неча дақиқадан сўнг бошланади. Ҳамма каналдан кўрсатишяпти.
– Ҳа… – уҳ тортди Вальдеспино. – Дуо ва илтижоларим бесамар кетганга ўхшайди…
Кёвеш ажабланди: “Ростдан ҳам епископ Худодан Киршнинг фикрини ўзгартиришини сўраб дуо қилдимикан?”
– Кашфиёт дунёга эълон қилинса ҳам, – давом этди Вальдеспино, – биз хавфдан холи бўлмаймиз. Кирш уч кун аввал диний раҳнамолар билан маслаҳатлашгани тўғрисида мамнуният билан гапириб берса керак. Кирш ростдан ҳам ахлоқий бурч ундови ила биз билан учрашганига энди шубҳаланяпман. Хуллас, агар у исмларимизни айтса, иккаламиз ҳам қаттиқ текширув ва танқид остида қоламиз. Кашфиёт оммага ёйилишининг олдини олмаганимиз учун айбдор қилишади. Кечирасиз, лекин мен… – епископ яна нимадир демоқчи бўлиб иккиланди.
– Нима демоқчисиз, епископ? – сўради Кёвеш.
– Кейинроқ муҳокама қиламиз. Киршнинг намойишини кўргач, сизга қайтиб қўнғироқ қиламан. Унга қадар, илтимос, ташқарига чиқа кўрманг. Эшикларингизни тамбалаб олинг, ҳеч ким билан гаплашманг. Раввин, ўзингизни эҳтиёт қилинг.
– Мени қўрқитяпсиз, Антонио.
– Бошқа иложим йўқ, – жавоб қайтарди Вальдеспино. – Дунё бу янгиликни қандай кутиб олишини кузатиб ўтиришимиз қолди, холос. Буёғи Худонинг иродасида.
Ўн еттинчи боб
Осмон тоқидан Эдмонд Киршнинг овози янграркан, Гуггенҳайм музейидаги майсазорга жимлик чўкди. Юзлаб меҳмонлар чойшабга чўзилганча юлдузлар нур сочган самога тикиларди. Даланинг қоқ ўртасига ётиб олган Роберт Лэнгдоннинг юраги қизиқишдан потирлаб урарди.
– Келинг, бу кеча яна болаликка қайтайлик, – давом этди Киршнинг овози. – Фалакдаги юлдузларга қараб, онгимизни каттароқ имкониятларга очайлик.
Атрофдан томошабинларнинг ҳаяжонли хитоблари эшитилди.
– Бу оқшом биз саёҳатчилар каби, – эълон қилди Кирш, – барчасини ортимизда қолдириб, кенг океанларни сузиб ўтамиз… олдин тирик жон назари тушмаган янги маконларни кашф этамиз… тиз чўкиб, олам файласуфларимиз тасаввур қилганидан кўра буюкроқ эканига иймон келтирамиз. Янги кашфиёт қаршисида дунё ҳақидаги ҳеч қачон шак келтирмаган эътиқодларимиз парчаланади. Бу оқшом онгимиз эшиклари ланг очилади.
"Бошланиши чаккимас, – деб ўйлади Лэнгдон. – Қизиқ, Киршнинг нутқи аввалдан ёзиб олинганми ёки ўзи ҳозир саҳна ортида туриб ўқиётганмикан?"
– Дўстларим, – осмонда Эдмонднинг овози акс‐садо берди, – биз бу ерга муҳим кашфиёт тўғрисидаги янгиликни эшитиш учун йиғилдик. Сизга сабр‐бардош тилайман. Бугун инсоният онгида туб ўзгариш содир бўлади. Бунинг учун ҳозир гувоҳ бўладиганларингизни англашингиз жуда муҳим.
Эдмонд