СЎЗ. Одил Ёқубов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СЎЗ - Одил Ёқубов страница 12

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
СЎЗ - Одил Ёқубов

Скачать книгу

асарларини ёза бошлаган. Бу ҳикояларда у ўз бошидан кечган воқеаларни тасвир этиш орқали ўзи сингари етим-есирларга «Агар мендек илм орқасидан борсангиз, ҳаёт қийинчиликларига чидаб, мактаб тупроғини яласангиз, сизнинг ҳам пешанангизга офтоб тегиши мумкин. Халқнинг иззат-ҳурматга сазовор фарзанди бўлишингиз ҳеч гап эмас», демоқчи бўлган.

      Элбек носир, шоир, фольклорчи олим сифатида сермаҳсул ижод соҳибидир. У «Армуғон» номли масаллар тўпламини, бир қанча шеърий китобларини эълон қилган. Унинг «Тозагул» асари ўзбек адабиётидаги шеърий роман жанрининг дастлабки намунасидир. У ўз ҳикоялари ва шеърларида совет даври ғояларини куйлашга, шу даврни улуғлашга интилди. Зеро, унинг ўзи шу давр туфайли юзага чиққан ижодкор эди.

      1936 йилда Пушкин асарлари таржима этила бошлаган кезларда Элбек Пушкиннинг машҳур эртакларини ўзбек тилига ўгирди.

      1937 йил тўфони бошланиши билан у ҳам туҳматга учраб, қамоққа олинди. Унинг сўнгги кунлари Магаданнинг ўлим лагерларида ўтган.

      ЎЛМАС СИЙМО

Устод Ойбек ҳақида ўйлар

      Халқимизда ўлмас сиймо, деган яхши бир гaп бор. Халқ ўзининг энг катта мутафаккирлари, улкан олим ва санъаткорларини шундай деб атайди, бу билан халқ ўзининг чексиз меҳри, иззат-ҳурмати, буюк ифтихорини изҳор этади. Ана шундай ўлмас сиймолардан бири устод Ойбекдир.

      Адабиёт ва унинг энг нодир асарлари – халқ мулкидир, умумхалқ бойлигидир. Лекин адабиётнинг ўзига хос ва мураккаб хусусиятларидан бири шундаки, бу нодир асарларни айрим улкан санъаткорлар ўз истеъдодлари, фидойи меҳнатлари, ирода ва ақл-заковатларига суяниб яратадилар. Шунинг учун ҳам биз ўзларининг бутун салоҳиятлари, ирода ва иқтидорларини халқ хизматига бўйсундира олган улкан санъаткорлар олдида доим бош эгамиз, уларнинг номларини чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оламиз.

      Ҳақиқатан, бугун биз халқимизнинг маънавий бойлиги ҳисобланмиш адабиётимиз ҳақида, бу руҳий хазинадаги энг ноёб асарлар тўғрисида ўйлар эканмиз, лоп этиб, бу бебаҳо бойликни яратган улуғ адибларимиз – Ҳамза ва Абдулла Қодирий, Садриддин Айний ва Ойбек, Ҳамид Олимжон ва Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор ва Мақсуд Шайхзодалар эсимизга тушади. Биз ўз маданиятимиз, ўз адабиётимизни бу табаррук зотларсиз тасаввур этолмаймиз.

      Ҳар бир инсоннинг ҳаётида шундай китоблар, шундай асарлар учрайдики, бу асарлар кишини ларзага солиб, унинг қалбида бир умр ўчмас из қолдиради. Шахсан менинг ҳаётимда шундай ўчмас из қолдирган асарлардан бири буюк ёзувчимиз Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи, иккинчиси устод Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романи бўлган эди. Адабиётимизнинг шоҳ асари бўлмиш «Қутлуғ қон» романини илк бор қўлимга олганимда мен ўн беш-ўн олти яшар бир ўспирин эдим. Лекин ҳали-ҳануз эсимдан чиқмайди. Содда, оқкўнгил қишлоқ йигити Йўлчи фожиали муҳаббати тўғрисидаги бу нодир китобни мен бир кечада, хира лампа шуъласида ўқиб чиққан эдим. Албатта, у пайтларда мен бу улкан ижтимоий асар замирида ётган чуқур маънони, асарнинг ўлмас образлари асосида ётган катта

Скачать книгу