СЎЗ. Одил Ёқубов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СЎЗ - Одил Ёқубов страница 9

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
СЎЗ - Одил Ёқубов

Скачать книгу

шунинг учун ҳам тўнғич фарзанди ҳақида дам юмшоқ кулиб, дам билинар-билинмас истеҳзо билан гапиради. Ўқтин-ўқтин, Махдум ҳаддидан ошиб кетган пайтлардагина, меҳрибон падарнинг кўзида ўт чақнайди, бироқ нима бўлганда ҳам пуштикамаридан бўлган фарзанди эмасми, қаҳри ғазаби дарҳол сўниб, ташвиш ва изтиробга айланади. Лекин Анвар-Раъно достонига ўтиши билан ёзувчи худди суюкли кенжатойлари ҳақида гапираётган отани эсга солади. Ҳар бир ота ўз кенжатойларининг нуқсонларини кўрмаганидек, Қодирий ҳам аввал-бошда энг суюкли қаҳрамонларининг камчиликларини кўрмайди, унинг ҳикояси хиёл майинлашади, овозида эркалаш оҳанглари пайдо бўлади.

      «Раъно яна бир неча ғужумларни териб узатди.

      – Қани юмушингиз?

      – Сенда нима юмуш бўлсин, Раъно? Ҳар кунги ўзинг билган гап… сўзлашиб ўлтирамиз; узум тўкилса, менга териб берасан, деб чақирган эдим.

      – Дадам хуфтондан қайтиб қолади. Гапингиз бўлмаса, мен кетаман.

      –Хуфтон ҳали ўқилган эмас, азон ҳозир айтилди. Башарти дадамиз хуфтонни ўқимай келиб қолса, бунинг ҳийласи осон: дарров анави гулнинг тагига яширинамиз!

      –Башарти дадам бизни қидириб, гулнинг тагидан топса, нима қиламиз?

      – Нима қилар эдик?.. Сен уйингга кетасан, мен бўлсам меҳмонхонага.

      –Икковингиз гулнинг тагида нима қилиб ўлтирган эдингиз, деб сўраса, нима жавоб берамиз?

      – Ўзимиз ўлтирган эдик, деймиз.

      – Нима учун, деса-чи?

      – Қизингиз уялгани учун, деймиз…»

      Раъно-ку, майли, ёш бир қизча, лекин Мирзабоши лавозимига кўтарилган Анвардай йигитнинг «дарров анави гулнинг тагига яширинамиз» деб гапириши… жуда ғалати туюлади. Рост, муҳаббат, бу улуғ инсоний туйғу, баъзан катта одамни ҳам ёш болага айлантириб қўяди, лекин, ҳар ҳолда, бундай саҳна ва бундай тасвирлар ёзувчининг ўз қаҳрамонларига ўзгача меҳридан далолат беради. Шу саҳнанинг охирида Анвар Раънодан тўйга розилик олади:

      «– Чинингми?

      – Чиним!

      Хўп бўлгай. Мен, эртага, тўйимиз кўкламга бўлсин деб жавоб айтаман… Ерлар кўк гиламлар билан безалган-да, ҳар тарафни бинафша чечаклари босган, қушлар уя қайғусини чекканда биз ҳам тўй қилармиз, чимилдиқда бахт созини тинглаб, истиқбол куйини куйлармиз… Шундайми, Раъно?

      – Шундай…

      – Ундан сўнг менинг оғушимда шунинг сингари даданг келиб қолишидан қўрқиб, киши қўлига тушган қуш боласидек типирчиламассан. Шу ҳуснинг, шу малоҳатинг ва шу латофатинг билан тамом меники бўларсан, шундайми?»

      Албатта мен, оддий китобхон, ўша оқшом Раънодан илк бўса олган Анварнинг ҳолатига тушуниб турибман. Бу масъуд дамларда унинг кўнглидан худди шу гаплар ўтганига, дилида худди шу туйғулар жўш урганига ишонаман, лекин буни Раънога айтиши, айниқса, шундай ширин-шакар сўзлар, чиройли иборалар билан ифода қилиши… менга сал «ғалатироқ» туюлади… Лекин қизиқ: бу саҳналарда жиндек сентименталликка йўл қўйган

Скачать книгу