СЎЗ ҚИСМАТИ. Зуҳриддин Исомиддинов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СЎЗ ҚИСМАТИ - Зуҳриддин Исомиддинов страница 10
Бирон-бир мақол ё маталнинг қачон пайдо бўлганини ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди. Чунки аксар мақол-маталлар жуда олис замонлардан бери қўлланиб келади. Аммо бунда бир истисно бор. Биз тандирдан эндигина узилган, таваллуд санаси 2002 йилнинг охирги кунларида, деб қайд қилса бўладиган «Отанг маҳалла, онанг маҳалла» деган долзарб бир мақолни кўзда тутаяпмиз. Ҳозир баҳорнинг кўк чучвараси каби янгилик бўлган бу «мақол»ни газеталарнинг ҳар бир сонида ўқийсиз, радио-телевидение ҳам кунига ўн марталаб уқтиряпти.
Илгари «Отанг бозор, онанг бозор» деган лўнда бир мақол бўлар эди. Бирон нарсани қўни-қўшнидан сўраб, тополмай юрган одамга, бозорга борсанг топасан, деган маънода «отанг бозор, онанг бозор» дейишган. (қ.: Маънолар махзани, Ўзбекистон Миллий энциклопедияси нашриёти, Т., 2001, 274-б.). Чамаси, чегачиларнинг қўлига энди ана шу мақол тушган кўринади. Аттанг, дейсан киши, мана шу «Маънолар махзани» китоби яна икки йилча босилмай турсайди, ким билади, анов мақол ҳам «тузатилиб», маҳаллабоп бўлиб чиқармиди? Фақат бир нарсага ҳайронмиз: Обод маҳалла йили ўтганидан кейин ҳам бу мақол ҳозиргидай қолармикин, ё бозор иқтисодиёти шароитида яшаётганимиздан келиб чиқиб, яна эскитдан синашта бўлган «бозор…» калимасига қайтармикинмиз?
Халқ – улуғ мутафаккир, буюк шоир, тенгсиз муҳаррир. Унинг ижодиёти сиртдан содда кўрингани билан, шу қадар мукаммалки, «қайта ишлаш», «тузатиш»га уриниш ҳамма вақт барбод бўлади. Эллигинчи-олтмишинчи йилларда халқ куйлари хўб қайта ишланди – радиодаги концертнинг ярмидан кўпи ана шундай «наманганские яблоки» тахлит куй-қўшиқлардан иборат бўлиб кетганди. Йиллар ўтди, қайта ишловчилар ҳам ўтди, ўша замонасоз куйларнинг бозори ҳам ўтди, аммо халқ яратган содда, сермазмун, жозибадор куйлар боп-боягидай қолди. Ўша йилларда нашр бўлган икки жилдлик «Ўзбек халқ эртаклари»нинг бир талайи ҳам «қайта ишланган», «тўлдирилган» эди. Ўзбек Андерсени, Гримми бўлмоқчи бўлганлар ҳам ўтди – жайдари эртакларнинг ўзи қолди, энди уларни қайта нашр этиш учун бояги «адабий» эртакларни чиқариб ташлаш керак бўлади.
Ҳар бир мақол ё матал – бир парча дурру гавҳар, тил мўъжизаси. Ҳар бир қўшиқ – ноёб обида. Уларни бузмаслик керак. Аксинча, ҳар неки бор, бузилиб кетмасидан аввал терибтўплаш лозим. Бу ҳозир айниқса зарур. Чунки миллий ўзликни англаш маънавиятнинг ўзагини ташкил этаркан, тилни билиш, уни дил-дилдан ҳис қилиш шунга калит бўлади. Ахир, она тилини ҳис қилмаган одам ўзлигини қаёқдан ҳам англасин?
Бу мақолани ёзишдан муддао…
Асл миллий хусусиятлари ва урф-одатларидан, диний анъаналаридан ва демакки, она тилидан бизга қараганда кўпроқ узоқлашиб қолган баъзи туркий элларни кўриб турибсиз. Уларда аввал қабул қилинган