СЎЗ ҚИСМАТИ. Зуҳриддин Исомиддинов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СЎЗ ҚИСМАТИ - Зуҳриддин Исомиддинов страница 11
Хўш, бунинг нимаси маъқул эмас, қолаверса, осон ҳам-ку?
Номаъқуллиги шундаки, тилимиз, сўзларимиз ана шунақа тарзда қадрини йўқотади. Чунки устоз деганда эл отадан ҳам улуғ, табаррук зотни тушунади. Кишининг устози битта бўлади ва бутун умр устоз мақомида қолади. Дуч келган мактаб ўқитувчиси (у ҳатто шу ўқувчига дарс бермаган бўлиши ҳам мумкин) устоз деб аталаверса, унинг бояги юксак мақоми, виқорию салобати қаёқда қолади? Шунинг учун, ҳали ҳам бўлса, ойлик олиб мактабда, институт дарс берадиган ўқитувчиларни “устоз” деб сохта эъзозлашдан кўра, “муаллим”, “домла” деган эски ва қадрдон сўзларимизга қайтганимиз дуруст.
Ана шунда устоз – устоз бўлади.
Миллатнинг онаси
Айримлар тил байрами арафасида жўшиб-жўшиб, “Ўзбек тили – бизнинг энг катта бойлигимиз”, “Она тилимиз – фахру ғуруримиз”, “Ўзбек тили – маданиятимиз кўзгуси” дея “афоризмлар” ижод қила бошлашади. Невлай. Менинг учун она тилим – бойлик эмас. Негаки, киши бойлигидан ажраса, қайғуради, аммо боши омон бўлса, яна топади. Тил бой бериладиган бўлса-чи? Абадулабад алвидо айтилади. Шунинг учун ҳам она тилимиз бизнинг бойлигимиз эмас – борлигимиз, бору йўғимиз. Ва у фахр-ғурур объекти ҳам эмас. Биз она тилимиздан ғурурланиб-фахрланиб, йилда бир бўладиган “Тил байрами” анжуманларида мақтаб-алқаб юргандан кўра, уни ўрганишимиз, онамизни севгандан ҳам ортиқроқ севиб, ардоқлашимиз керак. Мен она тилимизни халқимизнинг энг улуғ қадрияти деб, унинг ўзлиги деб биламан.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.