СЎЗ ҚИСМАТИ. Зуҳриддин Исомиддинов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СЎЗ ҚИСМАТИ - Зуҳриддин Исомиддинов страница 3
Теранроқ мулоҳаза қилиб кўрсак, халқимизда болага адаб-одобни, муомалани ўргатишнинг бутун бир тизими шаклланганига шоҳид бўламиз. Ёлғиз кишининг кўпчиликка, кичикнинг каттага, юриб борувчининг ўтирган кишига, отлиқнинг пиёдага салом бериши, икки киши ўзаро кўришганида эса сарбаст юриб бориб, ё бир қўллаб (иккинчи қўл – кўкракда) ёки қўшқўллаб кўришиш, бунда орада камида бир киши сиққулик масофа қолдирган ҳолда ўзаро самимий табассум билан боқиб омонлашиш бизларга хос.
Бизда саломлашиш, одатда, сўрашиш билан бирга кечади, одамлар ўзаро кўришган чоғларида бир-биридан аввало сиҳати, аҳволруҳияси, қолаверса яқинлари (ота-онаси, болачақаси ва ҳоказо)нинг тинч-омонлигини ҳам бафуржа сўраб омонлашади.
Аммо кейинги даврларда йигитлар орасида ҳам, қизлар орасида ҳам ғалати-ғалати кўришишлар расм бўлиб келаётибди. Эркакларнинг қўл бериб кўришиш чоғида баъзи шарқ халқлари вакили сингари юзларини ҳам юзларига тегизиб қўйишлари ёки қучоқлашиб ўпишишлари, ё бўлмаса кечагина кўришган қизжувонларнинг бугун ҳам “мода” мажбуриятига кўра маълум саноқлар билан тағин чўлпиллатиб ўпишиши – булар бачкана, бегона, ортиқча… Бу борада қулоғингизга бир гап: ҳар жувоннинг юзида ўз эрининг – бошқаларга номаҳрам бир эркакнинг нафаси бўлади дейдилар, бу нафасни бошқа аёлларнинг туйиши дуруст эмас.
Айрим гўшаларда бу таомил шу қадар шаклланганки, салом – кичикдан ва алик – каттадан, аммо сўрашиш каттадан бошланади ва катта сўрашиб бўлганидан кейин, ўша кичик одам камтарлик ва ҳурмат юзасидан каттадан бир қатла орттириброқ ҳол-аҳвол сўраб чиқади. Шунинг учун нотаниш тенгқурлар қўл бериб кўришиб бўлишгач, бири иккинчисидан “Сўранг” (яъни, Сиз улуғроқсиз), униси эса “Йўқ, сиздан бўлсин” (Сиздан аввал сўрашсам, беҳурматлик қилган бўламан) деб камтарлик қиладилар. Нега шунақа? Боиси шуки, катта ёшли одамнинг сўрашишга ўша топда вақти ёки ҳафсаласи бўлмаслиги ҳам мумкин, ким билади, балки каттанинг сўрашиш учун оғиз очмаслиги ўзи ҳам кичикнинг қайсидир бир қилмиши учун танбеҳ ўрнига ўтар… Ҳар ҳолда, кичик ёшли одамнинг сўрашишни бошлаши унинг маҳмадоналигини ёки ўзини катта тутишини кўрсатади.
Аммо саломлашиш борасида ҳам ислоҳталаб жиҳатлар бордай. Чунончи, мактаб ё институтда ўқитувчи синфхонага кириб келса, гуруҳ раҳбари ҳаммани огоҳлантириб, “Ҳурмат!” деб бақиради. Ана шундан сўнг ҳамма хор тарзида “Ассалому алайкум!” деб садо чиқаради, муаллим алик олади. Бундай олганда, кичиклар каттага салом бераётгандай. Шундайку-я, аммо аслида ўқитувчи (бир киши) болаларга (кўпчиликка) салом бериши унга қараганда муҳимроқ. Бу масалада