Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров страница 2

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров

Скачать книгу

идоралари ходимлари жазони ўтайдиган қамоқхонага яқин жойда ҳозир бўлишди. Ўктам кимгадир қўнғироқ қилди. Сал ўтмай ичкаридан ҳарбий кийимдаги зобит чиқиб, ортиқча саволлар бермасдан бозорлик ва китобларни олиб, кириб кетди.

      – Ана, иш ҳам битди, – деди Ўткам елкасидан тоғ ағдарилмагандай, – энди кетдик, бир отамлашайлик.

      – Келишдик, фақат бир илтимос бор, бугун якшанба…

      – «Қоратов»дан бор, беш-беш оламиз…

      – Биласан-ку, мен умуман ичмайман, сен рулдасан…

      – Начора, меҳмоннинг амри – вожиб!

      – Мен бугун ишдан гаплашмайлик, демоқчийдим, – кулди Санжарбек.

      – Келишдик, учрашмаганимизга ҳам минг йил бўлди, мавзулар етарли, – деди Ўктам дўстининг елкасига қоқиб.

      Йигитлар шаҳар чеккасидаги мўъжазгина чойхонага ўтиб, ошхўрлик қилишди. Қизғин суҳбат қуришди. Талабалик даври хотиралари ёдга олинди. Оилалари, болалари ҳақида ўртоқлашдилар.

      – Ўктамжон, сенга бир илтимос бор, – деди Санжарбек кетиш олдидан дўстига маъюс термилиб.

      – Устоздан хавотирдасан-а, – деди Ўктам ўртоғининг фикрини олдиндан уққандай.

      – Қўлингдан келса, ёрдам бериб тур. Фахриддин Каримович менга туғишган акамдай… У кишидан анча нарсани ўргандим. Ўзи тилла одам…

      – Нима муаммо, дўстим! – деди Ўктам самимий оҳангда. – Сенинг оғанг – менинг оғам! Шу ерда эканмиз, ёлғизлатиб қўймаймиз… Ичкарига кирсам, ўзим уни топиб оламан. Кўнглинг тўқ бўлсин, ҳаммаси яхши бўлади! Сен ортингга қарамай кетавер!

      – Раҳмат, жўра, борингга шукр! – Санжарбек дўсти билан илиқ хайрлашиб, пойтахтга қайтар экан, дилидаги ғашлик бироз аригандай бўлди.

* * *

      Барвақт ишга келган Санжарбек кун давомида қилинадиган ишлар режасини тузди. Қўлидаги ҳужжатларни долзарблик даражаси, ижро муддати нуқтаи назаридан мантиқий кетма-кетликда стол устига тахлаб қўйди. Сўнг Бекобод таассуротлари билан ўртоқлашиш учун Тоҳир Ғафуровичнинг ёнига шошилди. Иш вақти бошланмаганлиги сабабли қабулхонада ҳеч ким кўринмади. Терговчи эшикни оҳиста тиқиллатиб, ичкарига мўралади:

      – Тоҳир Ғафурович, мумкинми?

      – Санжарбек, келинг, келинг! Бўрини йўқласанг қулоғи кўринади, ҳозиргина сизни эслаб, чақирмоқчи бўлиб тургандим.

      – Ассалому алайкум, устоз, яхшимисиз?

      – Ваалайкум ассалом, келинг, ўтиринг! Ўзингиз яхшимисиз? Келин, болажонлар қалай? – одатий сўрашди раҳбар.

      – Кеча Бекободга – Фахриддин Каримовични кўргани боргандим…

      – Хўш, хўш, Фахриддинжон қандай экан? Саломатлиги яхши эканми? – раҳбар ўрнидан туриб, ҳамсуҳбатининг рўпарасидаги стулга ўтирди.

      – Ичкарига киришнинг имкони бўлмади… раҳбарият ўзгариб кетган, ҳамма ёққа камера қўйиб ташланган. Муаммо туғилмаслиги учун кирмай қўяқолдим…

      – Тўғри қилибсиз, анави исковичлар кўзи қонга тўлиб, кимдан аламини олишни билмай юрибди, – шивирлаб гапирди раҳбар, – ҳозир сиз билан бизга муаммо керак

Скачать книгу