Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров страница 6

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров

Скачать книгу

кўзи тушган экан. Шахина бобоси бир умр йиғиниб яшаганини, сейфда яхшигина бойлик бўлганлигини айтган. Қария сейфнинг қалитини доимо ўзи билан олиб юрган, ҳеч кимга ишонмаган. Шундан хулоса қилиш мумкинки, сейф бўш бўлмаган.

      – Илёс бобо яқин ўртада бирор нарсасини сотмаганми? Уй-жой, автомошина, дала ҳовли деганларидай…

      – Раҳматли бундан икки йил муқаддам ишлаб юрган пайтида кредитга олган «Ласетти» мошинасини ўн беш минг долларга сотган. Пулига бирор нарса олгани маълум эмас. Ўйлашимизча, ўша пул ҳам сейфда бўлган.

      – Отахоннинг бирор киши билан олди-бердиси, овуштаси бўлмаганми?

      – Йўқ, отахон бунақа нарсаларни ёмон кўрган. Ҳозирча бизда мавжуд маълумотларга кўра, қария бировга қарз ҳам бермаган, бировдан қарз ҳам олмаган.

      – Нафақадан бошқа яшаш манбаи бўлганми?

      – Чол-кампир арзимаган нафақа олишган. Учта жон шунинг ҳисобига кун кўришган. Унақа катта харажат қиладиган жойлари ҳам бўлмаган.

      – Яхши, давом этинг.

      – Бошида биз жиноятнинг мотиви босқинчилик бўлса керак, деган тахминни илгари сургандик. Қотилликдан икки кун ўтиб, Зебинисо момо шифохонада бандаликни бажо келтирди. Юраги хаста кампирга эрининг фожиали вафоти қаттиқ руҳий таъсир қилган бўлса керак, аёл шўрлик қирқ йиллик қадрдонини йўқотишга дош беролмади шекилли, деб ўйладик. Ота-онасининг маъракалари ўтгандан кейин Шахина терговга онаси ўладиган даражада бетоб бўлмаганлигини, отасини ўлдирган жиноятчилар онасини ҳам шу кўйга солган бўлиши мумкин, деган тахминни билдириб, мурдани эксгумация қилиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилди. Эксгумация натижалари ҳаммани лол қолдирди, кампирнинг танасида симоб моддаси мавжудлиги аниқланди. Экспертларнинг фикрича, симоб нафас йўлларининг тортишиши, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, юрак қувватининг пасайишига сабаб бўлган ва ўлимни келтириб чиқарган. Шундан кейин биз оддий жиноятчилар билан эмас, балки пухта тайёргарлик кўрган жиноий тўдага дуч келганимизни ҳис қилдик. Тахминлар рўйхати ва қидирув доирасини кенгайтирдик.

      – Хўш, дастлабки кунларда қанақа тахминлар илгари сурилди? – Санжарбек савол беришда давом этди.

      – Биринчи тахмин, терговчи қўлидаги қоғозга қараб, давом этди, – қотиллик марҳумнинг таниши, қариндоши ёки бошқа яқинлари томонидан қасос олиш мақсадида содир этилган. Иккинчи тахмин, қотиллик марҳумнинг касбий фаолияти, яъни жарроҳлик билан боғлиқ бўлиб, собиқ мижозлари ёхуд уларнинг қариндошлари томонидан хун олиш мақсадида содир этилган. Учинчи тахмин: қотиллик босқинчилик мақсадида содир этилган.

      – Жиноятчилар осонликча бойликни қўлга киритган, беиз яширинишга ҳам улгуришган, – гуруҳ раҳбарида ҳақли савол пайдо бўлди, – уларнинг ўзларини хавф-хатарга қўйиб, қайтиб келишларига нима ҳожат? Кампирни ўлдириш уларга нимага керак бўлган?

      – Тўғри, бу тахминнинг бўш жойи ҳам шунда, – терговчи фикрини асослашга уринди, – бизнингча,

Скачать книгу