Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров страница 3
– Иншааллоҳ!
– Дарвоқе, Санжарбек, сизни йўқлашимдан мақсад, – овозини баландлатди раҳбар, – Гулистонга хизмат сафарига кетишингизга тўғри келяпти. Олтмиш саккиз ёшли қарияни ўз уйида ўлдириб, сейфдан каттагина пул олиб кетилган…
– Унча мураккаб ишга ўхшамайди-ку, – таассуфини яширолмади терговчи.
– Бир қарашда шундай, – давом этди ўринбосар, – қўшнилардан бири гумондор сифатида ушланиб, айбланувчи сифатида ишга жалб қилинган, мошинасидан қон излари қотиб қолган пичоқ ҳам топилган. Аммо йигит ўламан Саттор, қарияни мен ўлдирмаганман, деб оёқ тираб турганмиш. Қотиллик содир қилинган пайтда марҳумнинг кампири шифохонада даволанаётган экан. Бу мудҳиш воқеадан икки кун ўтиб, руҳиятига ёмон таъсир қилган, шекилли, у шўрлик ҳам бандаликни бажо келтирибди.
– Шунча йил бирга яшашган… бемор одам жудоликни кўтаролмаган бўлса керак-да, – терговчи «коса тагидаги ним коса»ни илғаёлмай ҳайрон эди.
– Бошида терговчи ҳам бу ерда ҳеч қандай нотабиийлик йўқ деб ҳисоблаб, кампирнинг ўлимига эътибор қаратмаган. Марҳуманинг қизи онаси ўладиган касал бўлмаганлигини айтиб, мурдани эксгумация қилишни талаб қилган. Бу томондан гумондор айбини бўйнига олмай, сўзида қатъий туриб олгач, терговчида ҳам иккиланиш пайдо бўлган ва бошқа тахминлар устида ишлашга киришган. Кампир ҳам қотиллик қурбони бўлдимикан, деган тахмин илгари сурилган. Шу муносабат билан терговчи раҳбарларнинг қаршилигига қарамай, марҳуманинг қабрини очишга эришган. Эксгумация анчагина нарсага ойдинлик киритган. Экспертлар кампирнинг ички органларида кучли таъсир қилувчи заҳарли модда мавжудлигини аниқлашган.
– Жиноятнинг мотиви босқинчилик бўлса, кампирни ўлдириш кимга керак бўлган экан? – Санжарбек масаланинг жиддийлигини англай бошлади.
– Шуни айтаман-да, бу оддий қотилликка ўхшамаяпти, – деди прокурор ўринбосари пахта гулли пиёладаги чойдан ҳўплаб, – тергов боши берк кўчага кириб қолган. Ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келади.
– Тушунарли, қачон йўлга чиқсам бўлади? – Санжарбек ўрнидан қўзғалди.
– Майли, бугун қўлингиздаги юмушларингизни бир ёқли қилинг, эртага етиб борсангиз бўлади, – Тоҳир Ғафурович ички хизмат телефони гўшагини кўтариб, ёрдамчисига – «Менга Сирдарё вилояти прокурорини уланг», – деди. Зум ўтмай «шаҳар телефони» жиринглади.
– Дилмурод Кабирович, яхшимисиз? Кечаги масала бўйича сўраган одамингизни юборадиган бўлдик… Санжарбек эртага ихтиёрингизга етиб боради… албатта, албатта, бундан мураккаб, чигал қотилликларни қисқа муддатларда очиб ташлаган… Майли, омад, хабарлашиб турамиз, – раҳбар гўшакни ўрнига қўйиб, кетишга чоғланиб турган терговчига юзланди: – Ҳаммаси Раҳмоновни берасан дейишади, булар кўп, аммо Раҳмонов битта бўлса! Кўз тегмасин, Санжарбек, афсонавий терговчига айланиб