Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров страница 4

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров

Скачать книгу

қилди.

      – Ассалому алайкум, – ҳижолатдан талабанинг тили зўрға калимага келди.

      – Жўрабой – шогирдимиз, бу йил ҳуқуқшуносликни тугатади, бизда амалиёт ўтаётганди, – таништирди Санжарбек. – Жуда зукко, фаросатли йигит, бизга кўп фойдаси тегяпти.

      – Шунақами, жуда яхши-да, – прокурор талаба билан ҳам қўл бериб кўришди. – Жўрабой, ўқишни битирсангиз, ўзимиз сизни ишга оламиз, хўпми?

      – Раҳмат устоз, – деди талаба камсуқумлик билан.

      – Сизга тегармикан? Жўранинг харидори ортиб боряпти, – кулди Санжарбек.

      – Э шунақами? Унда бизни ҳам харидорлар навбатига киритиб қўярсиз, Санжарбек, – ҳазилни давом эттирди прокурор. – Қани, ўтиринглар. Қийналмасдан етиб келдингларми?

      – Раҳмат, Дилмурод Кабирович, ўзингиз яхшими? Уйдагилар…

      – Ҳаммаси яхши, фақат шу қотиллик тушмагур ишнинг белига тепиб турибди-да, – мақсадга кўчди прокурор. – Вилоятимиз унча катта эмас, қотиллик жиноятлари аҳён-аҳёнда содир бўлади. Аммо бу сафаргиси тоза бошимизни қотириб ташлади, ғирт бошқотирма бўлди, на учи, на қуйруғи бор. Йигитларимиз боши берк кўчага кириб қолишди. Ёрдам қилмасангизлар бўлмайди.

      – Бажонидил, қўлимиздан келганича ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламиз, – деди терговчи қўли кўксида, – ип қанча узун бўлмасин, учи топилар, дейишади-ку.

      – Яшанг Санжарбек, сиз ҳақингизда кўп ва хўп гапларни эшитганман, қанчадан-қанча оғир жиноятларни фош этгансиз, бунисини ҳам тез фурсатда очиб ташлайсиз, деган умиддаман. Ҳаммамиз хизматингизда бўламиз, – деди прокурор ички телефон гўшагини кўтариб. – Хуршиджон, меҳмонлар етиб келишди, анави ишни олиб кирасизми? – деди.

      Зум ўтмай ўттиз беш ёшлардаги, тўладан келган, қораширғай йигит бир қучоқ қоғозларни кўтариб, кириб келди.

      – Санжарбек, бу йигит тергов бўлими бошлиғи Хуршид Азизович, ҳар қандай масалада шу кишига мурожаат қилаверасиз. Гуруҳга энг ғайратли терговчи ва изқуварларни жалб қиламиз… Хуршиджон, – деди прокурор ходимига қарата, – Республикамизнинг кўзга кўринган «важняг»и2 Санжарбек Раҳмоновни танийсиз, бизга ёрдамга келди. Ишлаши ва яшаши учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни муҳайё қиласиз. Муаммо бўлса, шахсан менга қўнғироқ қилишингиз мумкин, тушунарлими?

      – Тушунарли, Дилмурод Кабирович, ҳеч қанақа муаммо чиқмайди, биргаликда ишни ташкил қиламиз, – бўлим бошлиғи ҳарбийларга хос қатъият билан жавоб қилди.

      – Санжарбек, унда сизларга омад, – прокурор ўрнидан қўзғалди, – эшигим сиз учун ҳамиша очиқ, хабарлашиб турамиз, тортинманг!

      Йигитлар прокурор қабулхонасидан чиқиб, Хуршид Азизовичнинг хонасига киришди.

      – Санжар ака, танишинг, шаҳар прокуратураси катта терговчиси Худойберди Лапасов, – деди Хуршид хонада кутиб турган ўрта бўйли, ёши ўттизлар атрофидаги чаққонгина йигитни кўрсатиб. – Терговни бошидан бошлаб олиб борган ҳам, гумонланувчи Худоёр Азимовга айб эълон

Скачать книгу


<p>2</p>

Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи.