Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

ва ихтирочилик руҳининг сўнганлиги, ҳеч бир нарсада улар юзага чиқмаганлигини нима билан изоҳласа бўлади?

      Фитрат бу икки асарида худди ана шу хабарсизлик фожиаларини ҳар томонлама – барчасини ҳаёт реалликлари асосида кескин таҳлил қилади.

      Турон маданияти ўн еттинчи асрдан кейин кетмакет таназзуллар ичида қолиб, халқ, ижтимоий-маданий, салоҳий жиҳатдан болалик ҳолатига тушиб қолган эди.

      Маданий, ижтимоий, иқтисодий болалик даври барча миллатлар, барча халқлар ва мамлакатларда бўлиб ўтган. Уни бошдан кечирмаган халқлар йўқ. Туронда ҳам у қарийб уч юз йил давом этди.

      Хабарсизлик ва болалик… мен ижтимоий болаликни назарда тутяпман. Улар бир-бирларига жуда яқин ва доим бир-бирларини етаклаб юрадилар. Хабарсизлик ва болаликнинг ўз психологияси мавжуд.

      Фитратнинг мунозараларида ижтимоий болалик касалига чалинишнинг белгилари, зуҳур ҳолатлари жуда кучли намоён этилган…

      Фитрат миллат фикри ва қарашларининг маълум бир нуқталар ва маълум бир чегаралар ичида тўхтаб, қотиб қолганига алоҳида эътибор беради. Ҳинд сайёҳи ҳам, фаранг ҳам Бухоро уламоларини ҳақиқатни англамоқ учун баҳсга тортадилар. Лекин баҳс ўша фикр қотган нуқтага тақалиб, дарҳол тўхтайди. Муллалар зардаланадилар, аччиқланадилар, сўкинадилар: буларнинг бари фарангнинг ёки ҳинд сайёҳининг илгари сураётган фикрлари, сўраётганларига жўяли бир жавоб топилмаслиги, далилларнинг – ишончли далилларнинг уламолар қўлида йўқлиги билан изоҳланади. «Мунозара»да мударрислиги усулдаги мактаблар ярамайди, чунки улар болаларни кофир қилади, деб шу фикрида қимирламай туради. Фаранг олими ёлвориб сўрайдики, ахир, тақсир, нега, тушунтириб беринг? Ниҳоят мударрис узоқ пайсалга солгач, болалар бу янги мактабларда курсиларда ўтирадилар, шунинг учун кофир бўладилар, дейди: «Курсида ўлтурмак овруполиларнинг ишидир. Шунинг учун болаларимиз агар курсида ўлтурсалар, кофир бўлурлар». Янги усулдаги мактабларга қарши бухоролик мударриснинг далили шундай. Болалик ҳолатига тушиб қолган одамнинг далили. Бу ҳинд сайёҳининг ҳовуз борасидаги мулла билан савол-жавобини эслатади. Ҳинд сайёҳи: ҳовузнинг сувидан ичиб бўлмайди, чунки у одам чайиндилари, ювиндилар, турли ифлосликлар билан булғанган, деса, бухоролик мулла: бу гапдан мақсадингиз нима? Сув ичманглар демоқчимисиз? – деб ўдағайлайди. Лекин мағзавалар билан тўлиб-тошган сувни ичиш кони зиён эканлигини хаёлига ҳам келтирмайди. Бу ҳақда мулла бўла туриб ўйлаб ҳам кўрмаган, барча бола хаёлли кишилар каби: сув етти думаласа, тоза бўлади, деб ишонади.

      Лекин ҳинд сайёҳи бундай муллаларгагина эмас, Бухоро заминида разолатлардан ичи ўт бўлиб ёнаётган, «доно, ҳамиятли, зукко, мутафаккир ёшлар» ҳам етишиб чиқаётганига эътибор беради. Шундай юраги шаъм ёшлардан бири билан дўстлашади, унинг кўмагида миллат ҳаёти ичига чуқурроқ киради.

      Ҳинд сайёҳи ўзини мушоҳада этувчи, танқид қилувчи, таҳлил этувчигина эмас, балки яхшигина ислоҳотчи сифатида ҳам намоён этади. У турли чиркинликларни танқид қилибгина қолмай, уларни ислоҳ қилиш йўлларини ҳам кўрсатади. Унинг

Скачать книгу