Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 25

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

кесиларди. Дарралар визилларди. Айний амирнинг обхонасида инграб ётарди. Маҳбуслар орқангизни бўйрага бериб ётинг, бўйра калтак зарбидан илвираган этингизни қотиради, дейишар. Айний инграб улардан оёқ-қўлларини уқалашни илтижо қиларди. Бўйра эскириб кетган, ҳамма ёғига қон ва эт парчалари ёпишиб ётарди. Лекин тажрибакор маҳбуслар нечукдир бўйра жароҳатни қотиради деб ўйлашарди. Буни фақат маҳбусларгина билишар, агар амир одамлари ҳам билсалар, албатта обхонадан бўйраларни чиқариб ташлаган бўлардилар…

      Мен ўз-ўзимга: астағфурилло, астағфурилло! – дейман. Бунчалар ваҳимали қилиб ёзмасликнинг иложи йўқми? Иложи йўқ! Чунки буни ўз бошидан кечирган одам шундай ёзган.

      1917 йилнинг апрели бошланганда Бухорода усули қадим ва усули жадид ўртасида даҳанаки тортишувлар жуда қизиб кетган, иш ҳали очиқ жанг ва алғов-далғовга етиб бормаган, вазият қил устида турарди.

      Амир ва унинг аъёнлари икки ўт орасида қолган эдилар. Амир нима қилишини билмас, тинмай телефон орқали рус консули Миллер ва унинг ишончли одамлари билан маслаҳатлашарди. Консулнинг ўзи ҳам февралдан бери ақли ғоят шошган, янги ҳукуматнинг сиёсатига ўрганолмас, шунинг учун осон ва қулай деб эски, ўзига яхши таниш сиёсат ва дасисани давом эттирарди.

      Бухоронинг ўт-олов ёшлари эса ислоҳотлар ва эркинликлар талаб қилардилар. Улар ўз вақтлари келганлигини англар ва замон энди ўзгаришлар замони бўлажагини амирдан кўра теранроқ тушунар эдилар. Амир ҳам европача ўқиган, дунёнинг паст-баландига ақли етар, Русиядай улуғ мамлакатда қудратли чор ағдарилиб, ғаройиб-ғаройиб ўзгаришлар бўлиб турганда, Русияга қўшни ва дўст Бухорода бундай ўзгаришлар бўлмаслигига ҳеч ким кафолат беролмас эди.

      Лекин нима қилиш керак? Манғитлар тахтини қандай сақлаб қолса бўлади?

      Амир консул Миллер билан маслаҳатни бир жойга қўйиб, Бухорода ислоҳотлар ўтказишга қарор берди. Миллер жаноби олийлари номидан бир манифест тайёрлайдиган бўлди. Манифестни саодатли бир айёмда, тантанали бир вазиятда эълон қилишга келишдилар.

      Миллернинг одамлари бутун Бухорода ислоҳотлар манифеста эълон қилинармиш деган гапни бир неча кун бурун тарқатдилар. Халойиқ ўртасида шов-шув қизиб кетди. Манифест хабари усули қадимчилар ва усули жадидчилар ўртасидаги алангали баҳсларни янада қизитиб юборди.

      Бухоро амири Олимхоннинг ислоҳот ҳақидаги фармони рус элчихонасининг бошлиғи Миллер томонидан ёзилиши ва тайёрланиши бир ажойиб ҳодиса бўлса, иккинчи ундан қолишмайдиган ажойиб ҳодиса, бу фармон эълон қилинмасдан ўн кун илгари Туркистон губернатори Куропаткиннинг 25 мартда Самарқанд волийсига хат билан мурожаат қилиши эди.

      Бу хатнинг мазмунига кўра, Бухоро амири ёки у ердаги рус консулхонаси Туркистон губернатори Куропаткинга мурожаат этишиб, ўз ислоҳотлари тўғрисидаги фармондан хабардор этишган ва шу билан бирга шу ислоҳоти шаръия муносабати билан Бухорога қўшни халқ ўртасида қўзғолон ва норозилик чиқишидан ҳадик баён қилинган эди. Генерал Куропаткин қўшни Туркистондан Бухорога таҳдид солинишининг олдини олиш мақсадида Самарқанд волийсига огоҳлантириш хати билан

Скачать книгу