Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 3

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

«Сабзазор» 1914 йилда нашр қилинганига қарамай йўқ бўлиб кетиш даражасига келган. Мен уни қидириб, Шарқшунослик илмий текшириш институтининг кутубхонасидан топдим. Кутубхона илмий ходимларининг илтифотлари боис ўқишга муяссар бўлдим.

      Китобча бор-йўғи ўттиз бетгина, у ҳам узуқ-юлуқ саҳифалардан тўпланиб, тўлдирилган, авайлаб ёпиштирилиб, бир бутун ҳолга келтирилган. Чамаси, бу хайрли ишни, бошқа кўп улуғ хизматлар қатори домла Носируф адо этган. Титул варағида у кишининг қўллари билан сана ва мундарижа дарж этилган. 17.XII – 62 йил санаси – таъмир санаси бўлса керак, кўрсатилган. Китоб сарлавҳасининг тагига «Садои Туркистон муштарийларига ҳадя» деб қайд этилган. Китобча кичкинагина шу сўзлар билан очилади: «Садои Туркистон» жаридасина шеър ёзуб тургон ёш шоирларимизнинг дарун дилларидан чиқаруб миллати исломиянинг аҳволи ҳозирасин гўзал суратда тасвир этгон «миллий шеърлари»ни миллат хотирасида абадан қолдирмак орзусинда аксарларини мусоадайи миллатпарвоналари ила бу рисола тартиб улинди». Шу сўзларнинг пастида имзо: «Жомеъи ва ношири Мунаввар Қори. Биринчи табъ. 1914 йил мелодий». Қўл билан ёзилган мундарижада Васлий, Сўфизода, Ҳамза, Абдулла Авлоний, Хислат, Тавалло, Ажзий, Мирмулла Шермуҳаммад, Хаёлий, Афандихон, Лайли хоним сингариларнинг жаридага табриклари ва миллий мавзудаги шеърлари жамланган. Авлоний ва Тавалло бир қанча шеърлари билан қатнашганлар.

      «Сабзазор» бошдан-оёқ кишан бўлиб ётган урф-одатлардан халос бўлишга даъват этади.

      Аё, эй соҳиби урфон!

                                   Ватан боғида фарёд эт

      Отиб тошларун эски одатларни барбод эт –

      дейди Авлоний илм касб этмакликда фарёд ва барбодга кучли ypғy бериб. Унга Сўфизода ўз гўзал шеъри билан жўр бўлади:

      Дод ўшал олим руҳонийдан

      Қўшди шариатга ўзи ёнидан

      Ҳурми эди? Дини азиз жонидан

      Миллат учуй кечмади ўз жонидан

      Қумрилар-у булбул-у бедоналар

      Яхши ўқур, сиз ҳам ўқунг, оналар…

      Эътибор қилинг, шоирларнинг мурожаатлари олимлар, руҳонийлар, соҳиб урфонларга қаратилган. Чунки улар миллатни шакллантиришда, унинг тарбияси ва демак, равнақида асос мавқега эгадирлар. Ва улар ўзларининг асосий бурчлари ҳамда ишларини йиғиштириб қўйганликлари учун янги замон шоирларининг аламли ўқларига нишонга айланадилар. Ўша пайтда – аср бошида миллатнинг энг яхши фарзандлари миллатнинг йўлидан хабарсизлик деворлари ва оғир тўсқинларини олиб ташлаш пайига тушдилар. Хабарсизлик ҳам миллий ҳафсаласизликнинг урф бўлишида жиддий сабаблардан бири бўлган ва бўлиб қолмоқда эди. Хабарсизликларни енгиб ўтишнинг биринчи чораси миллий газеталар чиқариш деган хулосага келдилар. Иван Гейернинг «Тараққий» деб номланган либерал газетаси ва сал кейин унинг заминида чиқа бошлаган Исмоил Обидийнинг «Тараққий»си миллий ҳаётда хабарсизликни енгиш йўлида илк қадамлар бўлди. Шоирлар газетага «миллат учун ҳақнинг эҳсони» деб қарайдилар. «Тараққий»

Скачать книгу