Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 7
«МИЛЛИЙ ХАЁЛЛАР» ВА «САДОИ ТУРКИСТОН»
Тадқиқотчилар 1905 йилдан кейин то 1918 йил бошланишида Туркистон мухтор ҳукумати куч билан тугатилгунча ўтган қисқагина бир даврни «миллий уйғониш даври» деб аташга одатланганлар. Ростдан ҳам худди мана шу йиллар орасида миллий буржуазиянинг шаклланиши ва озми-кўпми юзага чиқишида муҳим қадамлар ташланди. Капитализмнинг турилиши буржуазиянинг дунёга келиши билан чамбарчас боғлиқ экан, бу икки ижтимоий ҳодиса – ижтимоий куч – ўз навбатида миллатларни туғдиради ва уларни жаҳон саҳнасига олиб чиқади.
Кейинги асрлар тарих жараёнларидан маълумки, фақат буржуазиягина миллатни тарбиялайди, уни майдонга чиқаради ва ижтимоий адолат учун курашларда чиниқтиради.
Шу маънода агар сармоя дунёси миллатни яратса, ўз навбатида мустамлакачилик миллатчилик ҳодисасини юзага келтиради. Ташқаридан келган босқинчилик, зўравонлик ва ҳуқуқсизлик остида қолган миллат буржуазияси – миллатчи буржуазияга айланади. У ижтимоий зулм шароитида миллатни ва унинг яшаш манфаатларини ҳимоя қилиб чиқади. Шу тариқа мустамлакачилар назари ва талқинида «миллатчи»га айланади. Албатта, мустамлакачилар ўз ҳаётий манфаатларига зид ҳолда эркинлик ва мустақиллик учун курашганларни «озодлик курашчилари» деб атамайдилар.
Бу улар учун ўз-ўзига суиқасд қилиш билан баробар бўлур эди. Шунинг учун улар ҳар қачон миллат фидойиларини «миллатчи», улар олиб борган ишларни эса «миллатчилик» деб юритадилар ва шунга биноан уларга қарши зўравонлик усул-идораларини бор куч билан қўллайдилар. Шу тариқа «миллатчи» ва «миллатчилик» тушунчаси мустамлакачилар томонидан ўйлаб топилган муғомбир тушунча бўлиб,