Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

ва айниқса, маиший турмуш ичига чуқур киришга бел боғлаган эдилар. Шунинг учун «Садои Туркистон» биринчи сонидан бошлабоқ ҳашамдор тўйлар, серхаражат ва сермашаққат азадорлик маросимлари, тўй ва азалар боисидан ер-сув, ҳовли-жойларни сотишларга қарши жиддий чиқишлар қилди.

      Дин пешволари, уламолар, диндорларни маърифатли пешво, маърифатли уламо, маърифатли диндор қилиш ҳаракатида бўлди. Жуда кўп сонларини бу борадаги аччиқ, аламли баҳслар, тортишувларга бағишлади. «Садои Туркистон» динни бу – тугал илм ва маърифат деб тушунтирди.

      Бир қарашда оддий ва жўн бўлиб кўринган бу ҳаракатларнинг тагида жуда жиддий ва узоқни кўзлаган мақсадлар кўзга ташланарди. Газета миллатнинг савияси ва даражаси учун курашар ва жон куйдирарди.

      «Садои Туркистон» маърифатпарварлари маиший тузумни ислоҳ қилишдан яна қуйидаги мақсадларни кузатардилар:

      Энг аввало, исроф бўлиб кетаётган миллий сармояни озод этиш; уни миллатнинг равнақига хизмат қиладиган иқтисодий, маънавий, маърифий соҳаларни вужудга келтириш учун йўналтириш, хусусан, ёшларни замонавий мактаблар ҳамда илғор мамлакатларда ўқитиш, олий мактаб ва мадрасалар очиш, замонавий асосга қурилган ҳунармандчиликни авж олдириш, ўлка табиий жуғрофиясини ҳисобга олган ҳолда завод ва фабрикалар қуриш, халқнинг техникавий маданияти ва билимларини кўтариш, жаҳон мамлакатлари билан Россиянинг соясида туриб иқтисодий-маданий муомалаларга киришиш, тарихий ижобий анъаналар ва тажрибаларни тиклаш ва жонлантириш…

      Албатта, кўриб турганингиздек, кенг ижтимоий миллий ислоҳотларни амалга ошириш учун сармоя керак бўларди. Маърифатчилар шунинг учун сармоя учун ҳам кураш бошладилар. Сармояни озод этишнинг бирданбир йўли маиший ҳаётдаги исрофгарчиликларга бутунлай барҳам бериш орқали бўларди. «Садои Туркистон» тинимсиз равишда халққа ва бойларга мурожаат қилади.

      Хайрия жамиятлари тузишни ёқлаб чиқади, уларни илк сармояли миллий ташкилотлар сифатида қўллайди ва қутлайди.

      «Садои Туркистон» реал тарихий шароитни ҳисобга олган ҳолда Туркистон мустамлака маъмуриятига ҳам бевосита мурожаат қилар, маориф-маданият соҳаларига андак бўлсин маблағ ажратсин деб, маъмуриятнинг мададига умид боғларди. Бунинг қандайлигини англаш учун бир қизиқ мисолга эътибор бериб ўтайлик. Туркистон ҳарбий мустамлака маъмурияти 1915 йилда Тошкентнинг забт этилганлигининг 50 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрарди. Шу муносабат билан Убайдулла Асадуллахўжаев «Садои Туркистон»да бир махсус мақола ёзиб чиқди. Мақолада ношир ва муҳаррир тўғридан-тўғри шундай саволни ўртага қўяди: хўп, руслар байрам қилмоқчи? Биз нима қилишимиз керак? У бунга шундай жавоб беради: «Дуруст, Русия ҳукумати бизим шаҳримизни забт этди. Бундан бизга нима зарар келди? Бизим фикримизча, Русия ҳукуматидан Туркистон мусулмонлари ҳеч бир зарар кўрганлари йўқ. Билъакс мамлакатимиз обод бўлди. Зироат ва тижоратларимиз хийла тараққий қилди. Аҳолида илм ва ҳунарга рағбат ортди…» Бу сўзларни муаллиф ким учун ва нима учун ёзаётганлигини тушунгандирсиз.

Скачать книгу