Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Ҳамзанинг ёниқ шеъри, жигарсўзон лафзи шу ерда тугайди. Эҳтимол тугамагандир. Эҳтимол ном билан бирга нисбали банди ҳам тушиб қолгандир. Эҳтимол бора-бора бу ҳам аниқланар. Лекин миллий хаёллар, миллат ғамидаги ўйлар тугармикин? Уларнинг охири бўлармикин?

      Миллий ҳаёт ҳеч қачон сўнмаганидек, миллий хаёллар ҳам туганч билмагай. «Садои Туркистон» бир пайтлар, бундан роппа-роса саксон йил бурун миллий орзулашларнинг алангасини шу қадар юқори кўтарган эди. Ўша барча зоти киромларнинг руҳлари ҳамиша шод бўлсин!

      БЕҲБУДИЙ ШАХСИЯТИ ХАЛҚИМИЗНИНГ ВИЖДОНИ, ОРИ

      Маҳмудхўжа Беҳбудий ўн тўққизинчи асрнинг охирги чораги ва йигирманчи асрнинг дастлабки ўн йилликларида Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида ёрқин из қолдирган сиймолардан бири. У ўз даврида мана шу давлат, жамият, инсон ҳаёти йўналишларида жуда катта инқилобий ўзгаришлар юзага чиқа бошлаганлигини кўрди, ўз ҳаётини тамомила шу инқилобий ўзгаришларга бағишлади. Кўп ҳолларда инқилобий ўзгаришларнинг муаллифи ва етакчиси бўлди.

      Миллий озодлик, ижтимоий ўзгаришлар учун кураш замонларида майдонга халқнинг оталари чиқади. «Халқ отаси» деган тушунча унчалар илмий бўлавермаса-да, лекин миллий истиқлол ҳаракатини бошидан ўтказган барча халқлар тарихида шу тушунчага дуч келамиз. Аслида у патерналистик бир тушунча бўлса-да ва маълум даражада унда халқоналик зуҳур этса-да, унинг орқали ўз халқини улкан ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ўзгаришлар сари етаклаган ва бу ўзгаришларга йўл кўрсатган, уларнинг бошида турган, теран демократик қарашларга эта бўлган сиймолар назарда тутилган.

      Шу маънода Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз серқирра фаолияти баробарида миллат отаси деган буюк номга сазовор бўлган эди. Унинг энг иқтидорли садоқатли сафдош, замондошлари фожиали ўлимидан сўнг унинг шарафига бағишлаб ёзган асарларида тўғридан-тўғри уни ота деб атаган ва миллат отаси каби таърифлаган эдилар.

      Золимнинг тахтини титратган

      бир товуш қичқирди:

      – Отамнинг қабрини қай ерга ёшурдинг?!

(Фитрат)

      Азиз отам, қўлимдаги гулларнинг

      Мотам гули эканлигин билмайсан…

(Чўлпон)

      Садриддин Айний эса уни «Турон доҳийси» ва «олийшон устод» деб улуғлаган эди. Шундай улуғ номга Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг сафдош, замондоши Мунаввар Қори Абдурашидхонов ҳам сазовор бўлган эди. Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний, Айний, Фитрат, Ҳамза Ҳакимзода, Сўфизода сингари улкан ижтимоий-маданий ҳаракат соҳибларини ҳам халқ ота ўрнида кўрар ва иззатларди.

      Биз ота ўрнида кўришни сал бошқачароқ тушунамиз. Ота ўрнида кўриш мумкин… Лекин бунинг учун биринчи ва асосий шарти ота ўрнида қаралаётган инсон аввало халқнинг, миллатнинг виждони бўлиши даркор.

      Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг сафдошлари, маслакдошлари, қолаверса, тақдирдошларини миллатнинг, халқнинг виждони деб тўла ва ҳар томонлама маъно бағишлаб айтиш мумкин.

      Беҳбудий миллатнинг виждони. Туркистоннинг иймони.

      Унинг ҳар бир ёзган сўзидан ва тарихда рақам суриб қолган ҳар бир ҳаракатидан, ҳар бир қилган ишидан, Ватанга, халққа, инсонга, ҳаётга,

Скачать книгу