Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

ўлғон ҳолда, – деб ёзади Мунаввар Қори ўша мақолада, – тўртбеш йилгача ҳижжа усули бирла дунё ва охиратга фойдаси бўлмагон Фузулий, Навоий, Хожа Ҳофиз ва Бедиллар каби мушкул манзума китобларга умр азизини барбод этарлар…» Мунаввар Қори мактабларда ўқишларни ҳаёт учун нафи тегадиган, болаларни яшашга маънан ва руҳан тайёрлайдиган, уларни турмушга қобил қиладиган савияга кўтариш тарафдори бўлиб чиқади. Диний ва дунёвий илмларни теран ўргатиш ўрнига домлалар мактабда таги пуч нарсалар билан шуғулланадилар: «фалонни қоши қаро, кўзи қаро, юзи оқ, сўзи ширин деб, болаларни фасод ахлоқига биринчи сабаб ўладуррон манзума китоблар ўлмиш», деб заҳарханда қилади Мунаввар Қори.

      Албатта, болаларнинг дидини ўстириш, уларга юксак шеъриятнинг нафосатини англатиш, муҳаббат уйғотиш ҳам ўз навбатида зарур. Лекин мактабда домлалар фақат шуларнинг ўзи билангина чекланиб қолсалар, бошқа кўпдан-кўп, зарурдан-зарур илмлар ўқитилмаса, болалар ҳаёт олдида, албатта, заиф бўлиб қоладилар, ўз тақдирлари ва мамлакат, миллат тақдирини ечинг, ҳаракатга келтириш, уни ривож йўлига олиб чиқишдан ожиз қоладилар. Лекин фожиали жойи шундаки, деб таъкидлайди Мунаввар Қори, муаллимларнинг ўзлари болаларга нималар зарур эканлигини билмайдилар.

      Мунаввар Қори мунозаранинг кескинлиги билан юқоридаги сўзларни айтади-ю, кейин фикрини яна бирмунча юмшатади. Мен Фузулий, Навоий, Ҳофиз, Бедилларни таҳқирламоқчи эмасман. Уларни мутлақо бефойда демайман. Лекин ёш болаларга улардан таълим бериш фойдасиз демоқчиман, деб ёзади. Албатта, бунда Мунаввар Қоридай мактаб, таълим ва нашр ишларида тажрибакор, омилкор одам ўз аниқ таклифларини ҳам ўртага ташлайди. Мисол учун, болаларга Фузулий ўрнига илми қироат, Навоий ўрнига масойили эътиқодия, Хожа Ҳофиз ўрнига масойили амалиёт, Бедил бадалига илми ҳисоб ўқитилса, дин ва дунёси учун қанча фойдалар ҳосил қилиб, мусулмон ўлур, деб айтади.

      Мунаввар Қори илмсизлик ва ғайратсизликдан бутун дунё олдида шарманда бўлиш эҳтимоли борлигидан огоҳлантиради. Миллат фойдаси учун жонини қурбон қилишга арзийдиган арслондек йигитларнинг умри бекор ўтаверса, миллат ночор аҳволга тушади, у бошқалар қўлида ўйинчоққа айланади.

      Миллий мактабларда аҳволлар шундай бўлгач, уларда таҳсил кўриб чиққан кишилар ижтимоий ҳаётда қандай эдилар, ҳаётга фаол муносабат уларда шаклланганмиди? Миллий онг нималардан озиқланарди?

      «Тараққий» газетасининг эътиборли бош мақолаларидан бирида шулар тўғрисида фикр юритилади. 1905 йилнинг шов-шувлари, ҳурриятпарварлик нашидалари ҳали босилмаган эди. Эзилган халқлар ўз озодликлари ҳақида қайғура бошладилар. Ана шундай шароитда «мусулмонлар на ҳолда эдилар?» – деб савол ташлайди газета.

      Улар «қардошларига имдод қилдиларму?»

      Газета ўз саволларига қониқарли жавоб тополмайди миллат ичидан. Бизнинг мусулмонларимиз ҳамма ҳуррият учун жон олиб, жон берганда тазйиқот ва таҳдидот остида уйларидан чиқмай ётдилар, жон сақладилар, деб ёзади «Тараққий». Зотан, уларнинг қалбларига «қўрқоқлик аралашмиш эди».

Скачать книгу