Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 31
Кичкина Эркин ҳамма нарсага қизиқарди. Саволларининг охири кўринмас, уларга жавоб топиш баъзан катталар учун ҳам осон кечмасди.
Бир куни Эркин Воҳидов билан биргаликда Тўхтасин Жалоловнинг 90 йиллигини нишонлаш учун Фapғонага – Ёзёвонга бораётган эдик. Самолётимиз Фарғонага етиб, Қиргули устидан айланаётганда: «Дарров Қиргулига келибмиз», дедим. Эркин Воҳидов самолёт дарчасидан ташқарига қараб Қиргули манзараларига кўз югуртираркан, ўйланиб қолди. Қиргули бирдан унга олисларда қолиб кетган мурғак болалигини эслатди. То самолёт ерга қўнгунча шоир шуларни ҳикоя қилиб берди:
Уруш бошлангунча уч-тўрт яшар болакай эдим. Ёшгина онамнинг қўлида кичкинагина сингилчам бор эди…
– Эркин ака, уч-тўрт яшар болалик чоғингизни эслай оласизми? У пайтлар яхши эсингизда қолганми? – деб сўрадим.
Эркин Воҳидов мактабда ўқиб юрган кезлари хотираси ўткирлиги билан машҳур эди. Бир ўқиган, эшитган нарсаларини дарҳол эслаб қолар, сўнг оқизмайтомизмай сўйлаб берарди. У шунинг учунмикин аниқ фанларга – физика, математика, иқтисод, геометрияга ҳам ғоятда қобилиятли эди. У ўқиган мактабда бу фанларнинг ўқитувчилари жуда кучли деб ҳисобланардилар ва ўқувчилар уларни севар, уларга эргашиб, тақлид қилар, уларнинг ўгитларини жон қулоғи билан тинглар, улардай бўлишга уринардилар. Умуман, Эркин Воҳидов мактабда жуда фаол эди. Мактаб ҳаётининг барча тадбирларида иштирок этар, ўзидан икки-уч синф юқорида ўқийдиган, мактабнинг илғор, етакчи ўқувчиларидан бўлган Сайёр Пўлат Файзуллаев сингари дўстларига эргашар, адабийбадиий учрашувлар ташкил этар, мактаб саҳнасида спектакллар қўйишда қатнашар, байрам тантаналари, сиёсий митингларда Сайёр билан бирга шеърлар ўқирди. Уйғун ва Иззат Султоннинг «Алишер Навоий» саҳна асари жуда довруқ қозонган йилларда 22-ўрта мактаб саҳнасида