Яшил кеча. Рашод Нури Гунтекин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яшил кеча - Рашод Нури Гунтекин страница 5

Яшил кеча - Рашод Нури Гунтекин

Скачать книгу

кетган ҳов анави равоқларда ўша-ўша каптарларнинг инлари, ҳовлининг тўрт тарафида ўша-ўша қоронғилик, рутубатли тош ҳужралар…

      Шоҳин афанди ҳовли бошида таҳорат қилаётган бир ғилай софтадан эскилардан бир қанча кишини сўради. Бири бошқа мадрасаларга, бири ким билади дейсиз, қаёқларга кетган, деган жавобни олди.

      Шундан кейин у фавворанинг ёнидаги ерга қоқилган тахта курсига ўтирди-да, атрофга назар ташлай бошлади. Аввалига ундан чўчиб, ҳавога кўтарилган каптарлар яна ерга қўнди ва секин-секин унинг оёқларига яқинлаша берди. Шоҳин афанди чўнтакларида қолган нон ушоқларини бармоқлари билан янада майдалаб, ерга сочди. Пастки қаватдаги ярим қоронғи йўлакнинг ичида очиқ эшик бор эди. Эски софта кўзини ҳечам ўша ердан узолмасди. Талабалик пайтида олти йил ўша ҳужрада машаққат чекканди. Уни Онадўлидан келтирган узоқ қариндоши бу хонага киритаркан, «Ўнг оёғинг билан кир, ўғлим, бу ерда ҳидоятга14 қовушажаксан, – деганди.

      Бу овоз йиллар оша Шоҳин афандининг қулоғига чалингандай бўлди ва у истеҳзоли равишда кулимсираб қўйди. Ҳидоят нурига у ҳақиқатан ҳам шу хонада эришди. Лекин ҳеч битмас-туганмас машаққатлар, қийинчиликлар ва кўз ёшлардан кейингина эришди-да! Ҳеч ақлга келмас бир шаклда!

      Шоҳин афандининг қалби эски бир жанг майдонини кезган ва ўз зафарини қандан қилиб қўлга киритганини хотирлаган кекса бир қўмондоннинг ҳазин ғурури билан тўлди; унинг бир қўли энгагига тиралгач, бир қўли эса йўсинли тошларнинг четидан ҳовузнинг илиқ сувларига осилган бўлиб, борган сари сувга ботиб борарди.

      Шоҳин афанди бахтсиз одам эди. Унинг ҳаётида айтишга арзигулик бирор воқеа содир бўлмаганди. Лекин шундай бўлса ҳам унинг руҳи энг хавфли бир эътиқод инқилобининг оташлари ичида ёнганди. Йилларча давом этган бир фожианинг саҳнаси шу қоронғи йўлакнинг тагида очиқ эшиги кўриниб турган кичик тош хона эди. Бу қоронғи деворларнинг орасида не-не дунёлар йиқилди-ю, яна янгитдан не-не дунёлар ташкил топди!

      Шоҳин афанди қуёш нурининг остида тупроқларга қорилиб, кир-чир бўлиб юрадиган бир қишлоқ боласи эди. Соғлом бир вужуди, соғлом бир ақли бор эди. Агар уни ҳолига қўйиб берганларида ҳаётидан мамнун бўлган деҳқон ва ё чўпон; буюк воқеалар ва масалаларга дуч келганда талайгина илм ва идора аҳлларининг фикрларидан анча ўткир, соғлом ҳукмлар чиқариб, уларни ҳайрон қолдирувчи халқ одамларидан бири бўлиб етишарди. Аммо диндор отаси уни ўзига бир хайрулхалаф қилиш, бир кун бутун дунёни кўланкаси остига олажак яшил байроқнинг бир кўнгилли кишиси қилиб етиштиришни истаган эди. Боласининг бошланғич таҳсилни битиришини лозим деб топмади; бошига яшил салла ўради-ю, она юртнинг бир мадрасасига жўнатди.

      Кўчаларда ўйнаб юрган яланг оёқ, боши қовоқ халқ болалари орасидан ушлаб олиниб, мадрасага жўнатилган ва бошларига салла ўралган болалар, алоҳида бир байроқнинг тагига ўтгандай бўладилар ва улар билан эски ўртоқларининг ўртасида қандайдир бир бегоналик ғови пайдо бўлади. Саллалилар ва салласизлар ўртасидаги бу бегоналик борган сари ортар, уларни бир-бири билан келишолмайдиган, бир-бирларини севишга имкон бермайдиган икки

Скачать книгу


<p>14</p>

Нури ҳидоят – чароғон тўғри йўл.