МЕН БОРМАН, ҲАЁТ. Г. Жамилова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕН БОРМАН, ҲАЁТ - Г. Жамилова страница 6

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
МЕН БОРМАН, ҲАЁТ - Г. Жамилова

Скачать книгу

чироқ ҳам “лип” этиб ўчиб қолди. Укам билан бобомнинг ёнига чопиб бордик.

      – Ҳозир ҳаммамиз биргаликда қўшиқ айтамиз, кейин сираям қўрқмайдиган бўласизлар, – деди бобом.

      Ўша қўшиқнинг сўзлари ҳали-ҳали ёдимда.

      Шамол турса, қўрқмагин,

      Шамол бобонг бўлади.

      Ёмғир ёғса қўрқмагин,

      Ёмғир момонг бўлади.

      Чақмоқ чақса чўчима,

      Чақмоқ сенинг оғангдир.

      Сел келганда сапчима,

      У ҳам сенинг бобонгдир.

      Чиндан ҳам шундан сўнг қўрқув ҳисси бизни тарк этди. Гўёки бобом бир зумдаёқ табиат билан бизни дўстлаштириб қўйганди. Ёмғирнинг ҳам, шамолнинг ҳам товуши энди бизга хуш ёқиб, кўзимизни уйқу элита бошлади.

      Эртасига ҳаво чарақлаб очилди. Бир ҳафтагача кун тоза қизиди. Шунда бобом бизга “Қани, ёмғир чақиринглар”, деди. Биз катталардан ўрганганларимизни хиргойи қилдик:

      Деҳқон бобо ҳув деди,

      Дала-боққа сув, деди.

      Кўзда йўқ уйқу, деди,

      Гулдурак момо, кел.

      Ҳамма сенга кўзи тўрт,

      Кел, тоғлардан ошиб ўт,

      Дала-боғдан шошиб ўт,

      Гулдурак момо келақол.

      Айтишларича, шоҳ Фируз замонида Эронда етти йил ёмғир ёғмаган экан. Шунда эл-улус ибодатхоналарга бориб, ғайб кучлардан ёмғир сўрашган.

      Йил қурғоқ келиб, ҳосил кам бўлган йилларда одамлар сув ҳомийси – Султон хотиндан мадад тилаганларини болалик чоғларимиздан бери биламиз. Биз болалар чўпга ўраб ясалган латта қўғирчоқни бош узра кўтариб, қўшиқ хиргойи қилардик:

      Ёмғир ёғдир, хўл бўлайлик,

      Биз ҳам сенга жўр бўлайлик.

      Арпа-буғдой мўл бўлсин

      Суту қатиқ кўп бўлсин.

      Ёмғир ёғса дўл келади,

      Еру жаҳон кўл бўлади.

      Дунё тўла гул бўлади.

      Биз Наврўз сайилларига чиқиб, варрак учираётган кезларимизда ҳам бор овозимиз билан шамолни чақирардик:

      Шамол, шамол,

      Бағринг камол,

      Онангни сув олиб кетди,

      Отангни сув олиб кетди,

      Эса қолсанг-чи!

* * *

      Наврўз кунларида ер ҳайдаш, экин экиш юмушларини бажариш пайтида деҳқонлар “хўш, ҳайда”, “майда-майда” қўшиқларини айтган бўлсалар, аёллар сигирларини эркалаб сутини кўпайтириш учун қўшиқ айтиб соғардилар. Соғим қўшиқларини оналаримиз ва момоларимиз ўзлари тўқиб ҳам хиргойи қилаверишарди.

      Қишдан чиқиб, қувватсизланган сигирлар кўкламнинг илк майсаларига тўйиб қайтаётганида аёллар шу жониворларни “суқли” назарлардан эҳтиётлашган. Кўз тегмасин, дея шохлари ва туёқларига нуқра тошчалар тақиб қўйганлар. Сўнг подадан қайтаётган сигирлар йўлига чиқиб ўзаро хиргойи қилишган.

      Пода келар бош-бош,

      Шохларида нуқра тош.

      Елини тирсиллайди,

      Шохлари қирсиллайди.

      Пода келар бош-бош,

      Ҳой йўловчи, четга қоч.

      Кўз тегар уюримга,

      Дард келар сигиримга.

      Ҳар гал Наврўз кунларида биз она табиат, осмон, хуллас атрофимиздаги барча жониворлар билан

Скачать книгу