Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 23

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

“Айтмасам ҳам тушунишингни билардим. Мен сенга ишонаман… Бундан кейин ҳам ишонаман… Сен ғоятда гўзалсан, олижанобсан… Билсанг, мен сени яхши кўраман… Кўпдан бери севаман сени…” деяётгандек туюларди.

      Ногаҳон бундай сирнинг очилиши қўрқувдан ранги ўчиб оқариб кетган Саидани ҳангу манг қилиб қўйди. Кўзларини бақрайтириб, бошини юқори кўтариб олган Саида шу топда янада гўзал, янада назокатли кўринарди.

      – Мен кетдим! – деди у чўзиқ оҳангда қатъий қилиб.

      – Тура тур! – деди Мирзақул ва сўзининг калавасини тополмай қийналди. У кетмоқчи бўлиб от жиловини қўлига олди-да, яна уни бўш қўйди: – Тўхта, Саида! – деб такрорлади у. – Агар болангнинг овқатидан қийналиб қолсанг, эсингда бўлсин, тортиниб ўтирмасдан айтавер. Устимдаги шинелимни сотсам ҳам, ўғлингнинг овқатини топиб бераман!

      Бошини қуйи солиб жимгина турган Саида, гоҳ унинг сўзларини чин қалбдан маъқуллаётгандек, гоҳ бир томони ундан чўчиётгандек ялт этиб қараб: “Мен сендан қўрқаман! Менга тега кўрма. Бу тахлитда қарама ҳам, мен сендан қўрқаман!” деяётгани унинг юзларидан сезилиб турарди.

      Мирзақул буни тушунди шекилли, чақнаган кўзлари гўё сузилгандек қовоқларини солиб олди. Аммо у тез орада яна аввалги ҳолига келиб, ўрталарида бирон гап ўтмагандек, вазминлик билан оҳистагина сўзлади:

      – Бор энди, боланг йиғлаб қолгандир…

      Саида худди биров қувлаётгандек, тезда жўнаб қолди. Агар у уялмаганда, кўчанинг ўзиданоқ югуриб кетган бўларди. Саида бир оз юргандан сўнг орқасига қайта-қайта бурилиб қаради. Мирзақул бошини қуйи солиб, сув ёқалаб отини ўз ихтиёрига қўйиб шошилмай борарди. У шинелининг ёқасини кўтариб олганиданми, орқасидан қараганда букчайиб қолгани, майиб қўлининг курак суяги ҳурпайиб чиқиб тургани, айниқса ҳозир кўзга яққол ташланарди… “Ўзи не аҳволда-ю, яна шундай совуқда устимдаги шинелимни сотаман дейди…” – деб шивирлади Саида. Шунда унинг қалби тўсатдан энг ноёб ҳис-туйғуларга тўлиб, бутун вужудини қизғин ҳаяжон қоплаб олди. Ҳозир у Мирзақулнинг орқасидан югуриб бориб, ундан кечирим сўраб, илиқ сўзлар билан уни эркалатгиси келди… “Сен учун юрак-бағримни юз пора қилайин, суқсурдек қизлар овулда тўлиб ётганда, сен менинг нимамга қизиқдинг? Ўз эрим ёнимда юрганидан хабарсизмидинг?..” – демоқчидек бўлди.

      Кўзларига ёш тўлган Саида фикр-хаёллари айқаш-уйқаш бўлиб нима қилишни билмай довдираб қолди. У қаҳратон совуқдан дир-дир қалтираб, то уйига етгунча дам-бадам орқасига қайрилиб қараб, титраган лабларини рўмоли билан яшириб борди.

* * *

      Кеча овулга хунук хабар тарқалди. Тамаки саройида ишлаётган хотинлар ўзаро ниманидир гапиришиб, аллақандай кўнгилсиз воқеадан қутлари ўчиб, катта-катта тамаки тойларини кўтаришиб келаётган Тўтиойни кўрганларида қайғуриб, сукут сақлашарди. Тўтиой ўтиб кетиши биланоқ хотинлар унинг орқасидан яна термилишиб:

      – А-а, бечора, бечорагина! – деб хўрсинишиб, юзларини енглари билан беркитганча, овоз чиқармай йиғлашарди. Улар орасидаги

Скачать книгу