Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 55

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

чарақлаган шундай гўзал кечада биз дара бўйлаб келардик. Отлар гўё уйга шошилаётгандек тобора тез йўрғаларди. Майда шағал от туёқлари ва арава ғилдираклари остида ғирчиллаб, атрофга учиб чиқарди. Ғир-ғир эсиб турган майин шабада эрманнинг аччиқ иси билан ғарқ пишган ғалланинг хушбўй ҳидини димоққа келтириб урарди. Буларнинг ҳаммаси отларнинг терга ботган эгар-жабдуғидан чиқаётган ҳид билан қўшилиб бошни айлантирар эди. Йўлнинг бир томонида наъматаклар билан қопланган қоялар қад кўтариб турарди, йўлнинг иккинчи томонида, пастликда, тол ва ёввойи тераклар орасидан Гуркуров жўш уриб оқарди. Орқада кўприкдан тарақа-туруқ қилиб ўтаётган поездларнинг янгроқ гудоги олис-олислардан ҳам эшитилиб турарди.

      Бундай сўлим тунда йўл юришнинг ўзига яраша гашти бор. Тун қучоғида балиқдек сузиб бораётган отларнинг ёқимли «чир-чирига» қулоқ солиш, шамол димоққа ураётган хушбўй ҳидларни тўйиб-тўйиб симириш қандай яхши!

      Жамила олдимда кетиб борарди. У тизгинни бўш қўйиб, атрофига суқланиб қарар, ўзича аллақандай ашулани хиргойи қиларди. Бизнинг оғзимизга талқон солгандек жим келаётганимиздан Жамиланинг тоқати тоқ бўлаётганини сезиб турардим. Шундай кечада жим кетиб бўладими? Юрагида ўти бор одам шундай гўзал табиат манзарасини кўриб жим тура оладими?!

      Йўқ, Жамила жим туролмади, у овозини баралла қўйиб куйлаб юборди. Менимча, унинг яна бир бошқа нияти – Дониёрнинг кўнглини очиб, хафачилигини ёзмоқчи бўлса керак. Зотан, одамлар бир-бирларининг гуноҳларини кечирмасмикин, деб иккиланиб турган пайтда қандайдир бир туртки керак бўлади-ку. Эҳтимол, Жамила шу фикрга боргандир, хуллас, у бир силкиниб қўйдида, қалбидан қайнаб чиқаётган янгроқ овоз билан куйлаб юборди:

      Шоҳи рўмолинг боғлаб,

      Ёнимда юрсанг яйраб…

      Жамила бундай шўх-шўх лапарларни жуда кўп биларди. Унинг ашуласи кишига ором бағишларди. Жамила ашуласини бир зум бўлиб, олдинда бораётган Дониёрга қичқирди:

      – Ҳой, бўшанг йигит, овозингни бир чиқарсанг-чи! Йигитмисан ўзинг?

      Дониёр аравасини тўхтатди-да, орқасига қайрилиб:

      – Куйлайвер, Жамила, қулоғим сенда, – деб қўйди тортиниб.

      – Нима, бошқаларнинг қўшиқ эшитгиси келмайди, деб ўйлайсанми? – деди кесатиб Жамила. – Айтмасанг айтма, таранг қилишини қара-ю!

      Шундан сўнг у «сен айтмасанг мен айтаман», дегандек, Дониёрга ўчакишиб яна ашулани олди. Унинг нима учун Дониёрни ашула айт, деб қистаганини билолмадим. Гапга солмоқчи бўлдимикин? Шундай бўлса керак, чунки бир оздан кейин Жамила яна илтимос қила бошлади:

      – Ҳой, Дониёр, умрингда бировни севганмисан? – деди-ю, нима учундир кулиб юборди.

      Дониёр жавоб қайтармади, Жамила ҳам чурқ этмай қолди. Дара ичига бир нафас жимлик чўкди. Фақат ғилдиракларнинг дукур-дукур овози, отларнинг пишқиргани эшитиларди, холос.

      «Жуда одамини топиб сўрадинг-да», деб кулиб қўйдим мен.

      Йўлни кесиб ўтиб, шарқираб оқаётган сойга етганимизда, Дониёр аравани секинроқ ҳайдаб, от тақаларининг

Скачать книгу