Алиф. Пауло Коэльо

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алиф - Пауло Коэльо страница 3

Жанр:
Серия:
Издательство:
Алиф - Пауло Коэльо

Скачать книгу

кемириб бораётган ўз оламингизни қайтадан кашф этинг. Бир хил сабоқларни қайта-қайта ёдлайверишни бас қилинг. Барибир бундан янги нарса ўзлаштира олмайсиз.

      – Аммо гап кундалик ташвишдамас. Шунчаки, мен бахтсизман.

      – Кундалик ташвишни гапирганимда мен айнан шуни назарда тутгандим. Тушуниб турибсизки, бахтсизлигингиз учун мавжудсиз. Кўпларнинг мавжудлиги улар ечаётган муаммоларнинг ҳосиласидир. Ўзларининг ҳамма вақтларини дўстлар, иш, болалар, мактаб ҳақидаги туганмас гапларга сарфлашади. Бир зум тўхтаб, қаердаман, дея ўйлаб кўришга вақтлари йўқ. Мен – ўзим билан содир бўлганларнинг ва бўладиганларнинг натижасиман, шу онда ва шу ердаман. Бирор нимани нотўғри қилган бўлсам, тўғрилашим ёки ҳеч бўлмаса пушаймон бўлишим мумкин. Агар тўғри қилган бўлсам, бу мени янада бахтли қилади ва бугунимдан розилик ҳиссини беради.

      Ж. чуқур нафас олиб суҳбатга хулоса ясайди:

      – Сиз энди бу ерда эмассиз. Бугунингизни қайтариш учун йўлга отланасиз.

* * *

      Шундан қўрққан эдим. У учинчи муқаддас сафарга чиқиш пайти келганини бир неча марта шаъма қилганди. Узоқ саксон олтинчи йилда, Сантьяго-де-Компостела зиёрати пайтида, Ўз Тақдирим ёки Тангри белгилаган йўл билан юзма-юз бўлганимдан бери ҳаётим тубдан ўзгарди.

      Ўшандан бери мендан талаб қилинганларни итоаткорлик билан бажариб келардим. Ахир бу ўзимнинг танловим ва Худонинг хоҳиши эди. Мен дарбадарликка муккасидан кетган эдим. Тинимсиз кўчиб юрардим ва айнан шу саёҳатларда муҳим сабоқларни ўзлаштирдим.

      Умуман жаҳонгашталикка бўлган иштиёқ менда аввалдан, ёшлигимдан бор эди. Охир-оқибат аэропорт ва меҳмонхоналардаги ҳаёт саргузаштларга бўлган иштиёқимни сўндиргани рост. Оз бўлса ҳам бир жойда тинч яшай олмаслигимдан нолиганимда эса мени тушунишмасди. “Ахир саёҳат ажойиб-ку! Пулимиз бўлганида биз ҳам худди шундай яшардик”.

      Бироқ саёҳатларда асосийси пулмас, балки довюраклик. Мен бутун ёшлигимни дунё бўйлаб сандирақлаб ўтказдим. Ўшанда менда пул бормиди? Йўқ. Мен топилган нарса билан озиқланиб кетаверар, вокзалларда ухлар, тил билмаганим боис йўлни кўрсатишни ҳам сўрай олмасдим. Кейинги тунни қаерда ўтказишимни ҳам билмасдим. Энди бўлса ўша кезларни ҳаётимнинг энг сурурли дамлари сифатида эслайман.

      Ҳафталаб йўл юриб, нотаниш тилга қулоқ тутиб, қиймати номаълум бўлган пулларда ҳисоблашиб, бегона шаҳар кўчаларидан одимлай туриб тушунасанки, ўзинг билган “мен”инг бу чорловларга умуман алоқадор эмас. Қалбинг туб-тубида ўзга ажиб бир киши, яна ҳам чапани, ҳаётга ва янги синовларга янада очиқ инсон мавжудлигини англайсан.

      Ниҳоят кун келиб, “Етар!” дейсан.

      – Етар! Сафарлар мен учун янгилик бўлмай қолган.

      – Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас, – фикрида қатъий туради Ж. – Бутун умримиз – сафар, бешикдан то қабргача. Дераза ортидаги манзара ўзгаради, одамлар, эҳтиёжлар ўзгаради; поезд эса кетаверади. Ҳаёт – поезд, вокзал эмас. Сиз эса сафар қилмагансиз. Жой ўзгартиргансиз, холос. Булар

Скачать книгу