Factfulness. Ханс Рослинг

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 3

Жанр:
Серия:
Издательство:
Factfulness - Ханс Рослинг

Скачать книгу

камайиши ҳақида. Охирги 20 йилда дунёнинг ўта қашшоқ ҳаёт кечирувчи аҳолиси 2 баробарга камайган. Бу катта инқилоб дегани. Мен буни тириклик чоғимда дунёда содир бўлган энг муҳим ўзгариш деб ҳисоблайман. Шунингдек, у Ердаги ҳаёт ҳақида билиш мумкин бўлган энг оддий факт. Лекин одамлар буни билмайди. Ўртача ҳисоблаганда фақат 7 фоиз одам – ҳар 10 кишидан бири ҳам эмас – тўғри жавоб беради.

      АҚШда республикачи ва демократлар кўпинча мухолифлари фактларни билмаслигини иддао қилади. Агар бир-бирига қўлини бигиз қилиш ўрнига ўз билимларини ўлчаганларида эди, эҳтимол, ҳаммалари камтарроқ инсонга айланган бўлардилар. Тестни АҚШда ўтказганимизда қатнашганларнинг атиги 5 фоизи тўғри жавобни танлади. Қолган 95% респондент эса, партиясидан қатъи назар, охирги 20 йилда ўта қашшоқ ҳаёт кечирувчи аҳоли сони ўзгармаган ёки ёмонлашиб, икки баробарга кўпайган, деб ишонади. Аслида, бунинг мутлақо акси содир бўлган.

      Энди бошқа мисолни кўрайлик: 9-савол, эмлаш ҳақида. Бугунги кунда дунёдаги деярли барча болалар эмланган. Бу қувонарли ҳолат. Бу бирламчи замонавий тиббиёт барча инсонлар ҳаётига етиб борган деганидир. Лекин буни ҳам кўп одам билмайди. Ўртача 13% респондент ушбу саволга тўғри жавоб берган.

      86% одам иқлим ўзгариши ҳақидаги охирги саволга тўғри жавоб берган. Аҳоли билимини текшириш учун биз онлайн синов ўтказган барча бой мамлакатларда кўпчилик одамлар иқлим бўйича мутахассислар об-ҳаво исишини башорат қилганидан хабардор экан. Бир неча ўн йил ичида илмий хулосалар лабораториялардан чиқиб, одамлар қулоғига етиб борган. Буни хабардорлик бўйича катта муваффақият деб эътироф этса арзийди.

      Иқлим ўзгаришидан ташқари қолган 12 та саволда эса “оммавий билимсизлик” кузатилган (бу билан аҳмоқлик ёки қасддан қилинган бирор нарсани назарда тутмаяпман, шунчаки тўғри жавобни билмасликни айтяпман). 2017 йил 14 та мамлакатда қарийб 12 минг кишидан синовларимизда қатнашишини сўрадик. Тестдаги дастлабки 12 та саволдан улар ўртача икки балл олди. Бирорта ҳам одам барча саволга тўғри жавоб бермади, фақат бир киши (Швецияда) 12 та саволнинг 11 тасига тўғри жавоб берди. Ажабланарлиси, 15% респондент 0 балл билан тестни якунлади.

      Балки, сиз яхшироқ таълим олганлар тузукроқ натижа кўрсатган, деб ўйларсиз? Ёки шу соҳага кўпроқ қизиқадиган кишилар? Бир пайтлар мен ҳам айнан шундай ўйлаганман, аммо бу янглиш фикр экан. Бутун дунё бўйича соҳаси фарқли одамларни шу тестдан ўтказдим. Уларнинг орасида тиббиёт талабалари, ўқитувчилар, университет маърузачилари, таниқли олимлар, инвестиция банклари вакиллари, трансмиллий корпорация ижрочи раҳбарлари, журналистлар, фаоллар ва ҳатто сиёсий арбоблар ҳам бўлди. Уларнинг бари олий маълумотли ва дунёга қизиққан инсонлар. Аммо кўпчилиги – ҳа, жуда катта қисми – кўп саволларга нотўғри жавоб берди. Баъзилари ҳатто оддий аҳолидан ҳам ёмонроқ натижа кўрсатди. Энг даҳшатли натижаларнинг айримларини Нобель лауреатлари ва тиббиёт тадқиқотчилари қайд этди. Бу интеллект масаласи эмас. Барча одамлар дунёни хавотирланарли даражада нотўғри идрок қилаётгандек туюляпти.

      Нафақат хавотирланарли даражадаги

Скачать книгу