Factfulness. Ханс Рослинг

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Factfulness - Ханс Рослинг

Скачать книгу

қанча кўп одам билан тест ўтказсам, шунча кўп нодонлик билан тўқнашавердим. Фақат талабаларим орасида эмас, ҳар ерда. Одамлар дунё ҳақида бунчалар янглиш фикрлаши мен учун қўрқинчли ва хавотирланарли ҳолатга айланди. Машинангизда GPS ишлатсангиз, у тўғри кўрсатиши муҳим ҳисобланади. Агар у сиз турган эмас, балки бошқа шаҳарни кўрсатаётган бўлса, табиийки унга ишониб ҳаракат қилмайсиз. Чунки бу билан нотўғри манзилга бориб қолишингизни биласиз. Шундай экан, нотўғри фактларга суяниб иш кўрадиган қонун чиқарувчилар ва сиёсатчилар қандай қилиб глобал муаммоларни ҳал этсин? Дунёқарашлари остин-устун бўлиб ётган бизнесменлар қандай қилиб ташкилотлари учун оқилона қарор чиқарсин? Ҳаёт йўлида кетаётган ҳар бир инсон нимадан ташвишга тушиб, нимадан хавотирланиши кераклигини қандай билсин?

      Мен шунчаки одамларнинг билимини синаш ва уларнинг нодонлигини фош қилишдан ҳам кўра муҳимроқ ишга унашга аҳд қилдим. Барининг ортида турган сабабни ўрганишга қарор қилдим. Нега дунё борасидаги бу нодонлик жуда кенг тарқалган ва нега бу қадар мустаҳкам? Биз ҳаммамиз вақти-вақти билан адашамиз – ҳатто мен ҳам, буни бажонидил тан оламан – лекин қандай қилиб бунчалик кўп одам жуда кўп нарсада адашиши мумкин? Нега кўпчилик одамлар шимпанзелардан ҳам ёмонроқ натижа кўрсатяпти?

      Бир куни университетда ишим кўпайиб, кечгача қолиб кетганимда миямга ярқ этиб бир фикр келди. Муаммо фақат билимнинг йўқлигида эмаслигини англадим, чунки агар шундай бўлса, уларнинг жавоблари тасодифий берилган жавобдан ҳам ёмонроқ бўлмаслиги, ҳеч қурса тасодифий хато жавоблардек – шимпанзе “жавоб”ларидек бўлиши керак эди. Фақат фаол хато “билим” бизнинг бу қадар ёмон натижа кўрсатишимизга сабаб бўлиши мумкин.

      Аҳа! Мана энди билдим! Ҳамма муаммо – ҳар ҳолда мен узоқ йиллар шундай ўйлаганман – янгиланмаган билимларда эди: глобал соғлиқ талабаларимнинг ва мен йиллар давомида тест ўтказган барча одамларнинг билими бор эди, лекин у эскирган, ҳатто бир неча ўн йиллар илгариги ҳолатга тегишли бўлган. Одамлар мактабда шаклланган эски дунёқараш билан яшарди.

      Шундай экан, нодонликка барҳам бериш учун одамларнинг билимини янгилашим лозим эди. Буни амалга ошириш учун эса маълумотларни тушунарлироқ кўрсатадиган яхшироқ ўқув материаллари ишлаб чиқишим керак эди. Оилам билан кечки овқат тановул қилаётган пайтда Анна ва Олага мақсадимни айтдим. Иккови ҳам ёнимга кирди ва анимацияли чизмалар ясашни бошлади. Мана шу ажойиб ўқув қуроллари билан дунё кезишга тушдим. Монтерей, Берлин ва Канндаги “TED” маърузаларида, “Coca-Cola” ва “IKEA” каби трансмиллий корпорацияларнинг директорлар кенгашида, глобал банкларда, хеж-фондларда ва ҳатто АҚШ давлат департаментида ҳам шу чизмалар билан тақдимот ўтказдим. Анимацияли схемалар ёрдамида одамларга бутун дунё нақадар ўзгарганини кўрсатишдан хурсанд эдим. Уларнинг ҳар бирига шу пайтгача чўпчакка ишониб келганини, дунё ҳақидаги тасаввурлари буткул янглиш эканини айтишдан чарчамасдим. Биз барча одамлар дунёқарашини янгилашни хоҳлагандик.

      Аммо

Скачать книгу